Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия ФХХ: икки ҳарбий аэродромга теракт уюштиришга бўлган уринишнинг олди олинди

© Sputnik / Дмитрий МакеевБойцы спецназа ФСБ (архивное фото)
Бойцы спецназа ФСБ (архивное фото) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2026
Oбуна бўлиш
ФХХ маълумотига кўра, махсус хизмат ҳужумга тайёргарлик ҳақида олдиндан хабар топган ва дронларни ташиш ҳамда йиғиш жараёнини тезкор назорат остида кузатиб борган.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Амур вилоятидаги "Украинка" ва Челябинск вилоятидаги "Шагол" ҳарбий аэродромларига FPV-дронлар ёрдамида режалаштирилган кенг кўламли ҳужумнинг олди олинганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости ФХХ хабарига таянган ҳолда хабар берди.
ФХХ ушбу ҳужумга тайёргарлик ортида Украина махсус хизматлари турганини билдирди. Операция давомида 24 та FPV-дрон мусодара қилинган. Улар радиоэлектрон кураш воситалари таъсирига чидамли нейрон тармоқли бошқарув модуллари билан жиҳозланган.

Модуллар Британия, АҚШ, Канада ва Швецияда ишлаб чиқарилган.

Ҳар бир дронга бир килограммдан ортиқ портловчи моддани ўз ичига олган жанговар қисм ўрнатилган. Ҳужумни амалга оширишга тайёргарлик кўрган шахслар ва уларга ёрдам берганлар қўлга олинган.
Дронлар жойланган контейнерлар дастлаб учувчисиз аппаратлар ва аэростатлар ёрдамида Брянск вилоятига етказилган. Кейин улар маиший техника юкланган енгил автомобилларда, таги икки қатламли тиркамаларга яширилган ҳолда Амур ва Челябинск вилоятларига олиб борилган.
"Украинка" ва "Шагол" аэродромлари яқинида ижарага олинган гаражларда дронлар йиғилиб, фойдаланишга тайёрланган.
Қўлга олинган шахслардан алоқа воситалари ва дронларни турли каналлар орқали бошқаришга мўлжалланган иккита мобил станция ҳам мусодара қилинган.

Россия ФХХ маълумотига кўра, ҳар бир станцияда 250 граммдан портловчи модда ва ўзини йўқ қилиш қурилмаси бўлган.

Таъкидланишича, махсус хизматлар ҳужумга тайёргарлик ҳақида олдиндан хабар топган. Шундан сўнг дронларни ташиш ва йиғиш жараёни назоратга олиниб, унга алоқадор шахсларнинг ҳаракатлари ҳужжатлаштирилган.
ФСБ РФ задержала подозреваемого в госизмене в Хабаровском крае - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
“Ишқий муносабатлар” орқали ёлланган аёл: Россия ФХХ Москвада терактнинг олдини олди
Янгиликлар лентаси
0