Давлат харидларида нархларни сунъий интеллект ҳам таҳлил қилади

© unsplash.com/John SchnobrichЛюди, использующий ноутбук. Иллюстративное фото
Люди, использующий ноутбук. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.09.2026
Oбуна бўлиш
Давлат буюртмачилари товар, иш ва хизматларни харид қилишдан олдин уларнинг бозор нархини махсус электрон модул орқали текширади.
ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Ўзбекистонда давлат харидларида товар, иш ва хизматларнинг бозор ҳамда бошланғич нархини аниқлашнинг янги тартиби жорий этилди. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 8 сентябрдаги 480-сон қарорида белгиланган. Ҳужжат 9 сентябрдан кучга кирди.
Янги тартибга кўра, давлат буюртмачилари харидни бошлашдан олдин унинг ўртача бозор нархини давлат харидлари махсус ахборот порталидаги “Нархлар модули” орқали ўрганади.
Тизимда ўртача бозор нархи ва унинг асосида белгиланган бошланғич нарх кўрсатилган электрон маълумотнома шакллантирилади. Давлат хариди ушбу маълумотномада кўрсатилган бошланғич нархдан юқори бўлмаган қийматда амалга оширилади.
“Нархлар модули” аввалги давлат харидлари ва бошқа ишончли манбалардаги нархларни жамлайди. Тизим етказиб берувчилардан электрон нарх таклифларини олиш, энг паст, энг юқори ва ўртача нархларни автоматик ҳисоблаш имконини беради. Нархлар ўртасида кескин тафовут аниқланса, қўшимча ўрганиш зарурлиги ҳақида огоҳлантирилади.
Дастлабки босқичда 60 турдаги товар бўйича сунъий интеллект маҳсулот хусусиятлари ва сўнгги нархларни таҳлил қилиб, ўртача бозор нархи, нарх чегаралари ва уларнинг ўзгариш динамикасини автоматик аниқлайди. Кейинчалик бундай товарлар рўйхатини кенгайтириш режалаштирилган.
Международный валютный фонд (МВФ) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2026
ХВЖ Ўзбекистонга солиқ ва бож имтиёзларини тугатишни тавсия қилди
Янгиликлар лентаси
0