ХВЖ Ўзбекистонга солиқ ва бож имтиёзларини тугатишни тавсия қилди

© AP Photo / Andrew HarnikМеждународный валютный фонд (МВФ)
Международный валютный фонд (МВФ) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2026
Oбуна бўлиш
ХВЖ миссияси тавсиялари орасида акциз ставкаларини ошириш таклифи ҳам бор. Қонунчиликка кўра, акциз солинадиган товарлар қаторига алкогол маҳсулотлари, бензин, табий газ ва айрим бошқа товарлар киради
ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Халқаро валюта жамғармасининг Ўзбекистон бўйича 2026 йилги IV модда миссияси якунларига оид баёноти эълон қилинди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати маълум қилди.
Баёнотга кўра, ХВЖ миссияси Ўзбекистон иқтисодиётини ҳозирча барқарор деб баҳолади: 2025 йилда ЯИМ 7,7 фоизга ўсган.
Шу билан бирга, жамғарма бу ижобий кўрсаткичлар хатарлар камайганини англатмаслигини қайд этди. Ҳисоботда айтилишича, ҳозирги ўсишга пул ўтказмалари, олтин нархининг юқорилиги ва ички талаб ёрдам бермоқда, аммо ташқи вазият ёмонлашса, бу омилларнинг таъсири заифлашиши мумкин.
Эҳтимолий хавф-хатарлар. ХВЖга кўра, 2026 йилда иқтисодий ўсиш 6,8 фоиз атрофида сақланиши мумкин. Лекин 2027 йилда пул ўтказмалари секинлашиши ва олтин нархи ўсишининг сусайиши ортидан ташқи савдо ва тўловлар мувозанатига босим кучайиши мумкин.
Яқин Шарқдаги уруш хавфи. Жамғарма фикрича, унинг Ўзбекистонга тўғридан-тўғри таъсири чекланган бўлиши мумкин. Бироқ нефть нархи ошиши, логистика харажатлари кўпайиши, савдо йўллари узилиши ёки асосий ҳамкор давлатлар иқтисодиёти секинлашиши каби билвосита омиллар таъсири кучлироқ бўлиши мумкин.
Шу боис ХВЖ уруш ёки нефть нархи шоки шароитида оммавий субсидиялар ва нархларни маъмурий усулда ушлаб туришдан кўра, ёрдамни фақат эҳтиёжманд қатламларга вақтинча ва манзилли тарзда беришни мақбул деб ҳисоблайди.
Бюджет сиёсати. ХВЖ 2025 йилда бюджет тақчиллиги режадагидан паст бўлганини ижобий баҳолади. Бироқ 2026 йилда йил давомида қўшимча харажатларни чеклаш тавсия этилди. Жамғармага кўра, олтин нархи юқори бўлиб, бюджетга кутилгандан кўпроқ тушум келса ҳам, бу маблағни режадан ташқари сарфлаб юбориш инфляция босимини кучайтириши мумкин.
Шунингдек, давлат ташкилотларида иш ҳақи ва штатлар учун харажатларни тартибга солиш, давлат корхоналарига бюджет ёрдамини босқичма-босқич қисқартириш, ижтимоий ёрдам дастурларини бирлаштириш ва давлат харидлари ислоҳотини давом эттириш тавсия қилинди.
Солиқ имтиёзлари ва тушумлар. ХВЖ тез ўсиб бораётган аҳоли учун соғлиқни сақлаш, таълим ва инфратузилма харажатларини молиялаштириш мақсадида даромад базасини мустаҳкамлаш зарурлигини билдирди.
Жумладан, акциз ставкаларини ошириш, даромадга боғлиқ солиқ имтиёзларини босқичма-босқич бекор қилиш, янги шундай имтиёзлар бермаслик, корпоратив солиқ бўйича имтиёзли ставкалар ҳамда қонун билан белгиланмаган божхона имтиёзларини тугатиш тавсия этилди.
Банклар ва кредит сиёсати. ХВЖ давлат улуши бор тижорат банкларини хусусийлаштиришни тезлаштириш кераклигини айтди. Самарасиз ишлаётган банклар бўйича ўз вақтида чора кўриш, зарур бўлса уларни қайта тузиш ёки бозордан чиқариш лозимлиги қайд этилди.
Шунингдек, давлат дастурлари орқали бериладиган мақсадли ва имтиёзли кредитларни қисқартириш тавсия қилинди. Жамғарма фикрича, бундай дастурлар айрим ҳолларда маблағни иқтисодий жиҳатдан самарасиз ёки қарзни қайтариш қобилияти заиф қарз олувчилар томон буриб юборади.
Давлат корхоналари. ХВЖ рақобатли соҳаларда ишлаётган ва фойда кўраётган давлат корхоналарини хусусийлаштириш, яшовчан эмасларини эса тугатиш кераклигини билдирди.
Стратегик ёки рақобат чекланган соҳаларда қоладиган корхоналарда эса давлат таъсирини қисқартириш, бозорча даромад талабини жорий этиш ва корхоналар зиммасига юклатилган, аммо тижорат фойдаси келтирмайдиган вазифалар учун маблағни бюджетдан очиқ ажратиш кераклиги айтилди.
Меҳнат бозори. ХВЖ Ўзбекистонда аёлларнинг меҳнат бозорида иштирок этиши пастлиги, норасмий бандликнинг юқорилиги ва малака ҳамда меҳнат бозори эҳтиёжлари ўртасидаги номутаносибликни иқтисодий муаммо сифатида қайд этди. Жамғармага кўра, бу омиллар иқтисодий ўсиш салоҳиятини чеклайди.
Хулоса қилиб айтганда, миссия баёнотида Ўзбекистон иқтисодиёти ҳозирча барқарор экани қайд этилган. Бироқ ХВЖ шу қулай даврда бюджет интизоми, солиқ имтиёзлари, давлат корхоналари, имтиёзли кредитлар ва меҳнат бозоридаги муаммолар бўйича ислоҳотларни кечиктирмасликка чақирган.
Встреча Министра иностранных дел РФ С.Лаврова с заместителем председателя Европейской комиссии К.Георгиевой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2026
Халқаро валюта жамғармаси раҳбари украиналикларга эрталаб ўкиришни маслаҳат берди
Янгиликлар лентаси
0