Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Захарова: Мерц — немис ҳарбий-саноат мажмуасининг қули

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишМария Захарова
Мария Захарова  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2026
Oбуна бўлиш
Захарова Германия, Украина ва Молдова сиёсати ҳақида фикр билдириб, Мерцни немис ҳарбий-саноат мажмуасининг қули деб атади.
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Германия канцлери Фридрих Мерцни немис ҳарбий-саноат мажмуасининг “қули” деб атади. Бу ҳақда у Sputnik радиосидаги муаллифлик дастурида билдирди.
“У Германия ҳарбий-саноат мажмуаси манфаатларини шунчаки илгари сурмаяпти, балки унга хизмат қиляпти. Мерц — немис ҳарбий-саноат мажмуасининг қули”, — деди Захарова.
Дипломат Саксония-Анхалтдаги сайлов натижалари Германия раҳбарияти мамлакат фуқароларининг ҳақиқий кайфиятидан узоқлашганини кўрсатганини таъкидлади. 6 сентябрда ўтказилган сайловда “Германия учун муқобил” партияси 43,8 фоиз овоз олган, Мерцнинг Христиан-демократик иттифоқи эса 17,2 фоиз билан иккинчи ўринда қолган.
Захарова Европа Иттифоқининг 2025 йил учун инсон ҳуқуқлари ва демократия бўйича ҳисоботини ҳам танқид қилди. У ҳужжатни “синган компас”га қиёслаб, унда дезинформация тобора кучайиб бораётганини айтди.
Сиктивкардаги сайёр брифингда дипломат Владимир Зеленскийнинг Россия ҳаво ҳудуди фуқаролик авиацияси учун хавфли бўлиши мумкинлиги ҳақидаги баёнотини “ҳаво шантажи” деб баҳолади.
Унинг фикрича, Киев бу орқали жанг майдонидаги муваффақиятсизликларни қоплаш, тинч аҳолини қўрқитиш ҳамда Россиянинг иқтисодий ва транспорт блокадасига эришишга уринмоқда.
Захарова, шунингдек, Украинада “қора трансплантология гуллаб-яшнаётгани”ни билдириб, сафарбар қилинганларни “биоматериал” сифатида ишлатиш ҳолатлари мавжудлигини айтди.
Молдова ҳақида гапирар экан, у Кишинёвда Мустақиллик кунида НАТО давлатлари ҳарбий бўлинмалари иштирокида парад ўтказилишини “очиқ провокация” деб атади.
Захарова сўнгги йилларда Молдова армиясини НАТО стандартларига ўтказиш ва Ғарб қуроллари билан таъминлаш жараёни кетаётганини таъкидлади.
У бу жараённи бўрининг қўйга “тезкор мувофиқлигимизни оширамиз, кейин сени еб қўяман”, деган таклифига қиёслади.
Шунингдек, 4–19 сентябрь кунлари Молдовада АҚШ ва Руминия ҳарбийлари иштирокида “Fire Shield” машқлари ўтказилаётгани қайд этилди.
Брифинг официального представителя МИД России М.В.Захаровой, 1 июля 2026 года - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Захарова Украина бўйича Москва позициясини санаб ўтди
Янгиликлар лентаси
0