https://sputniknews.uz/20260702/ukraine-moscow-pozitsiya-58751096.html
Захарова Украина бўйича Москва позициясини санаб ўтди
Захарова Украина бўйича Москва позициясини санаб ўтди
Sputnik Ўзбекистон
Мария Захарова 1 июль кунги брифингда Украина бўйича бир қатор баёнотлар берди. У Москва ультиматумларни қабул қилмаслигини, Киев эса Донбассдан УҚКни олиб чиқиши кераклигини айтди.
2026-07-02T10:48+0500
2026-07-02T10:48+0500
2026-07-02T11:01+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
россия тив
мария захарова
дунё янгиликлари
дунёда
донбасс
европа иттифоқи
ақш
украина
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/02/58749407_0:47:720:453_1920x0_80_0_0_77b7b07760e4b07419f0550f3d6b58a5.jpg
ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Россия Украина инқирозини вақтинчалик келишувлар орқали эмас, балки можаронинг асосий сабабларини бартараф этиш орқали ҳал этиш тарафдори. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова 1 июль кунидаги брифингда маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, Москва Россия билан “шантаж, таҳдид ва ультиматумлар тилида” гаплашишга уринишларни қабул қилмайди.Захарова Россия Украина бўйича адолатли ва барқарор тинчликка эришишдан ҳақиқатан манфаатдор бўлган томонлар билан музокара олиб боришга тайёр эканини таъкидлади.Россия ТИВ вакили, шунингдек, Киевни реал вазиятга мос келмайдиган талаблардан воз кечишга ва Украина Қуролли кучларини Донбассдан олиб чиқишга чақирди. Унинг таъкидлашича, бу жанговар ҳаракатларнинг тезроқ тўхтатилишига ёрдам беради.Захарова Европа Иттифоқи давлатлари АҚШни Украина талаблари томонига оғдиришга уринаётганини ҳам айтди. Унинг сўзларига кўра, бундай уринишлар, жумладан, “Катта еттилик” доирасидаги мулоқотларда ҳам кузатилган.Захарованинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Украина учун ажратаётган навбатдаги молиявий ёрдам реал тикланиш ишларига етиб бормайди. Унинг сўзларига кўра, маблағларнинг катта қисми Европада қолади, қолгани эса украиналик амалдорлар “чўнтагига тушади”.
https://sputniknews.uz/20260629/putin-ukraine-taklif-58658504.html
донбасс
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/02/58749407_14:0:654:480_1920x0_80_0_0_d846afd471b528d11cfe44f8c149d641.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия тив, мария захарова, дунё янгиликлари, дунёда, донбасс, европа иттифоқи, ақш, украина, россия
россия тив, мария захарова, дунё янгиликлари, дунёда, донбасс, европа иттифоқи, ақш, украина, россия
Захарова Украина бўйича Москва позициясини санаб ўтди
10:48 02.07.2026 (янгиланди: 11:01 02.07.2026) Мария Захарова брифингда Украина атрофидаги вазият, музокаралар ва Ғарб позициясига доир бир қатор баёнотлар берди.
ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Россия Украина инқирозини вақтинчалик келишувлар орқали эмас, балки можаронинг асосий сабабларини бартараф этиш орқали ҳал этиш тарафдори. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова 1 июль кунидаги брифингда
маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Москва Россия билан “шантаж, таҳдид ва ультиматумлар тилида” гаплашишга уринишларни қабул қилмайди.
Захарова Россия Украина бўйича адолатли ва барқарор тинчликка эришишдан ҳақиқатан манфаатдор бўлган томонлар билан музокара олиб боришга тайёр эканини таъкидлади.
Унинг айтишича, бундай мулоқотда “ердаги реалликлар”, аввалги музокара раундлари натижалари ва можаронинг асл сабабларини бартараф этиш бўйича Москва позицияси ҳисобга олиниши керак.
Россия ТИВ вакили, шунингдек, Киевни реал вазиятга мос келмайдиган талаблардан воз кечишга ва Украина Қуролли кучларини Донбассдан олиб чиқишга чақирди. Унинг таъкидлашича, бу жанговар ҳаракатларнинг тезроқ тўхтатилишига ёрдам беради.
Захарова Европа Иттифоқи давлатлари АҚШни Украина талаблари томонига оғдиришга уринаётганини ҳам айтди. Унинг сўзларига кўра, бундай уринишлар, жумладан, “Катта еттилик” доирасидаги мулоқотларда ҳам кузатилган.
Бундан ташқари, дипломат Киевни Ғарб кўрсатмаси билан можарони кенгайтиришга ва Россиянинг қўшнилари ҳамда иттифоқчиларини унга тортишга уринаётганликда айблади.
Захарованинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Украина учун ажратаётган навбатдаги молиявий ёрдам реал тикланиш ишларига етиб бормайди. Унинг сўзларига кўра, маблағларнинг катта қисми Европада қолади, қолгани эса украиналик амалдорлар “чўнтагига тушади”.