https://sputniknews.uz/20260909/tashkent-maktablar-avtobus-60311612.html
Тошкент мактабларида ўқувчилар учун махсус автобуслар йўлга қўйилиши мумкин
Тошкент мактабларида ўқувчилар учун махсус автобуслар йўлга қўйилиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда School Bus тизимини жорий этиш имкониятлари ўрганилмоқда. 29 та мактабда ўтказилган сўровда қатнашганларнинг 73,5 фоизи махсус мактаб автобусларига эҳтиёж борлигини билдирди.
2026-09-09T12:03+0500
2026-09-09T12:03+0500
2026-09-09T12:03+0500
мактаб
ўқувчилар
автобус
жамоат транспорти
тошкент
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/15/50076666_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_ff48d04fc68b14a487d6fa400948ec9c.jpg
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Тошкентда ўқувчиларни мактабга хавфсиз ва қулай олиб бориш учун School Bus — махсус мактаб автобуслари тизимини жорий этиш имкониятлари ўрганилмоқда. Бу ҳақда пойтахтда Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази (ЙТҲЭМ) матбуот хизмати маълум қилди.Дастлабки босқичда пойтахтдаги 328 та мактаб орасидан ўқувчилар сони кўп ва School Bus тизимига эҳтиёж юқори деб баҳоланган 29 тасида сўров ўтказилди. Унда 58 369 нафар ўқувчининг оила аъзолари ва васийлари иштирок этди.Шу билан бирга, респондентларнинг 38,5 фоизи фарзанди мактабга пиёда боришини, 33,1 фоизи эса шахсий автомобилда олиб борилишини маълум қилган. 18,3 фоиз ўқувчи автобусда, 5,7 фоизи таксида, 3,5 фоизи метрода қатнайди.Қайд этилишича, сўров пойтахтнинг бошқа мактабларида ҳам босқичма-босқич давом эттирилади. Якуний натижалар асосида ўқувчилар оқими, зарур автобуслар сони ва йўналишлари, ҳаракат жадвали ҳамда хавфсиз тушириш ва олиб кетиш нуқталари ўрганилади.Ота-оналар ҳам сўровномада иштирок этиши мумкин. Бунинг учун Telegram мессенжеридаги @school_coddbot боти орқали саволларга жавоб бериш керак.
https://sputniknews.uz/20260908/tashkent-avtobus-yolovchilar-60299187.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/15/50076666_71:0:1210:854_1920x0_80_0_0_c1ae5822ae8723a1b6c2bef0eb308348.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мактаб, ўқувчилар, автобус, жамоат транспорти, тошкент, жамият
мактаб, ўқувчилар, автобус, жамоат транспорти, тошкент, жамият
Тошкент мактабларида ўқувчилар учун махсус автобуслар йўлга қўйилиши мумкин
Тошкентда мактаб автобуслари тизимига эҳтиёж ўрганилмоқда. Дастлабки сўровда ота-оналарнинг 73,5 фоизи уни қўллаб-қувватлади.
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Тошкентда ўқувчиларни мактабга хавфсиз ва қулай олиб бориш учун School Bus — махсус мактаб автобуслари тизимини жорий этиш имкониятлари ўрганилмоқда. Бу ҳақда пойтахтда Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази (ЙТҲЭМ) матбуот хизмати
маълум қилди.
Дастлабки босқичда пойтахтдаги 328 та мактаб орасидан ўқувчилар сони кўп ва School Bus тизимига эҳтиёж юқори деб баҳоланган 29 тасида сўров ўтказилди. Унда 58 369 нафар ўқувчининг оила аъзолари ва васийлари иштирок этди.
Сўров қатнашчиларининг 73,5 фоизи фарзандлари учун махсус мактаб автобуслари йўлга қўйилишини исташини билдирган.
Шу билан бирга, респондентларнинг 38,5 фоизи фарзанди мактабга пиёда боришини, 33,1 фоизи эса шахсий автомобилда олиб борилишини маълум қилган. 18,3 фоиз ўқувчи автобусда, 5,7 фоизи таксида, 3,5 фоизи метрода қатнайди.
Қайд этилишича, сўров пойтахтнинг бошқа мактабларида ҳам босқичма-босқич давом эттирилади. Якуний натижалар асосида ўқувчилар оқими, зарур автобуслар сони ва йўналишлари, ҳаракат жадвали ҳамда хавфсиз тушириш ва олиб кетиш нуқталари ўрганилади.
Ота-оналар ҳам сўровномада иштирок этиши мумкин. Бунинг учун Telegram мессенжеридаги
@school_coddbot боти орқали саволларга жавоб бериш керак.