ОТМларда ўқиш бошланган куни Тошкентда автобус йўловчилари қарийб 1,9 баробарга ошди

© Sputnik / Бахром ХатамовНаземная линия метро Ташкента
Наземная линия метро Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2026
Oбуна бўлиш
7 сентябрь куни Тошкент метросидан 1,049 млн, автобуслардан эса 1,457 млн йўловчи фойдаланди. Бу ОТМларда янги ўқув йилининг илк кунига тўғри келди.
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Олий таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланган 7 сентябрь куни Тошкентда жамоат транспортидан фойдаланувчилар сони кескин кўпайди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази (ЙҲТЭМ) матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, шу куни автобусларда 170 та йўналиш бўйича 22 032 та қатнов амалга оширилиб, 1 456 926 нафар йўловчи манзилига етказилган. Бир кун аввал автобуслардан 783 090 нафар киши фойдаланган.
Метро орқали эса 1 049 288 нафар йўловчи ташилган. 6 сентябрь куни бу кўрсаткич 640 834 нафарни ташкил этган.

Шу тариқа, 7 сентябрда автобус йўловчилари сони бир кун аввалгига нисбатан қарийб 86 фоиз, метрода эса 64 фоиз ошган. Бироқ 6 сентябрь якшанба кунига тўғри келгани сабабли бу ўсишни фақат ўқув йили бошланиши билан боғлаш тўғри бўлмайди.

Пойтахт йўлларида ҳам транспорт оқими ошди. 7 сентябрда сутка давомида 1,5 млндан ортиқ транспорт воситаси ҳаракатланган — бу бир кун аввалгидан 152 мингтага кўп.
Куннинг тиғиз вақтида олтита чорраҳада тирбандлик даражаси 7 баллга етган, яна бир чорраҳада эса 7 баллдан ошган.
Автомобильное движение по улице Буюк Ипак Йули - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2026
Тошкентда автомобиллар оқими ошди, аммо тирбандлик кучаймади — бунга қандай эришилмоқда?
Янгиликлар лентаси
0