МГИМОнинг Тошкент филиалида медиабизнес бўйича янги дастур очилиши мумкин

Oбуна бўлиш
Жорий йилда МГИМО Тошкент филиалида молиявий иқтисодиёт ва молиявий технологиялар йўналиши очилди, келаси йил эса медиабизнес бўйича янги дастур таклиф қилиниши мумкин.
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МГИМО) Тошкент филиалида медиабизнес бўйича янги таълим дастури очилиши мумкин. Бу ҳақда МГИМОнинг биринчи проректори — ривожлантириш бўйича проректор Артём Мальгин маълум қилди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

“Мамлакатда жуда жиддий реклама бозори ривожланмоқда. Ўйлайманки, бу йил давомида биз бу йўналишни пухта ишлаб чиқамиз, режалаштирамиз ва, эҳтимол, келаси йил ёзда эълонларимизда медиабизнес бўйича янги дастурни таклиф қилаётганимизни кўрасиз”, — деди Мальгин филиалнинг очиқ эшиклар кунида.

Жорий йилда филиалда “Молиявий иқтисодиёт ва молиявий технологиялар” йўналиши ҳам очилди. Янги йўналишнинг биринчи курс талабаларига талабалик гувоҳномалари тантанали равишда топширилди.
Тошкент филиали талабалари ҳақида гапирар экан, Мальгин уларнинг юқори тайёргарлик даражаси ва меҳнатсеварлигини алоҳида таъкидлади.
“Тошкент филиалидаги талабалар билан илк бор учрашаётган ҳамкасбларимиз уларнинг меҳнатсеварлигига ҳайрон қолишади. Улар бу ердаги талабаларнинг билим даражаси москвалик тенгдошлари билан бир хил эканини, айни пайтда уларнинг дунёга ўз қараши борлигини кўришади. Чунки улар бошқа вазифалар, бошқа маданий ва мамлакат контексти мавжуд бўлган Тошкент кампусида таҳсил олишган”, — деди у.
Тадбирдан лавҳалар — Sputnik видеосида.
Тошкентда Н. Э. Бауман номидаги МДТУ филиали очилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2026
Тошкентда Бауман номидаги Москва давлат техника университети филиали очилди — видео, фото
Янгиликлар лентаси
0