Ерхов: СИ энергияга талабни оширади, АЭС эса технологик суверенитетни мустаҳкамлайди

© Посольство России в УзбекистанеРоссийские и узбекские эксперты обсудили цифровую трансформацию России и Узбекистана в МИЦА
Российские и узбекские эксперты обсудили цифровую трансформацию России и Узбекистана в МИЦА - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2026
Oбуна бўлиш
Россиянинг Ўзбекистондаги элчисининг сўзларига кўра, сунъий интеллект замонавий иқтисодиётнинг асосий таянчларидан бирига айланган.
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Тошкентда Россия ва Ўзбекистон экспертлари сунъий интеллект (СИ), рақамли инфратузилма, киберхавфсизлик ва кадрлар тайёрлаш соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабар берди.
Марказий Осиё халқаро институтида ўтказилган давра суҳбати “Ўзбекистон ва Россиянинг рақамли трансформацияси: миллий устуворликлар туташ нуқталар” мавзусига бағишланди.

Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Алексей Ерхов сунъий интеллект бугун алоҳида технология эмас, балки замонавий иқтисодиётнинг асосий таянчларидан бирига айланганини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, сунъий интеллект технологияларининг Россия иқтисодиётига умумий ҳиссаси 2030 йилга бориб 11 триллион рублдан ошиши кутилмоқда.
Ерхов технологик суверенитетни ташқи ҳамкорликдан воз кечиш эмас, балки муҳим маълумотларни назорат қилиш, асосий рақамли тизимларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва технологик танлов эркинлигини сақлаб қолиш қобилияти сифатида таърифлади.
Элчи сунъий интеллект ривожи электр энергиясига талабни ошираётганини ҳам қайд этди. Шу муносабат билан энергетика суверенитети технологик мустақилликнинг муҳим таркибий қисмига айланаётганини айтди.
“Шу нуқтаи назардан, Россия ва Ўзбекистон ўртасида атом электр станциясини биргаликда қуриш алоҳида аҳамиятга эга. Бу Россия–Ўзбекистон ҳамкорлиги технологик мустақилликни қандай мустаҳкамлаётганининг яққол мисолларидан бири”, — деди Ерхов.
Муҳокамаларда икки давлат ўртасида сунъий интеллект соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, рақамли инфратузилмани биргаликда ривожлантириш ва киберхавфсизликни мустаҳкамлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Иштирокчилар Россия–Ўзбекистон рақамли иқтисодиёти учун умумий экотизимни шакллантириш мақсадида кадрлар тайёрлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратди.
Рақамли технологиялар ва СИ: ҳамкорлик учун янги имкониятлар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2026
Матбуот маркази
Рақамли технологиялар, AI ва FinTech: Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг янги уфқлари
Янгиликлар лентаси
0