Ўзбекистон ва Сербия стратегик шериклик ўрнатди — имзоланган ҳужжатлар рўйхати

© Пресс-служба президента УзбекистанаУзбекистан и Сербия установили стратегическое партнерство
Узбекистан и Сербия установили стратегическое партнерство  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2026
Oбуна бўлиш
Белградда президентлар қўшма декларацияни имзолади, яна 20 та икки томонлама ҳужжат алмашилди
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Сербия стратегик шериклик муносабатларини ўрнатди. Белграддаги музокаралар якунида президентлар Шавкат Мирзиёев ва Александр Вучич тегишли қўшма декларацияни имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбарлари ҳузурида қуйидаги икки томонлама ҳужжатлар алмашилди:
Меҳнат мобиллиги ва миграцияси тўғрисида;
Автомобиль транспортида йўловчи ва юкларни халқаро ташиш тўғрисида;
Ҳудудлараро ҳамкорлик тўғрисида;
Қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида;
Божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида;
Эркин савдо тўғрисидаги битим бўйича музокараларни бошлаш учун ишчи гуруҳ тузиш тўғрисида;
Қайта тикланувчи энергетика ва “яшил” технологиялар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида;
Фармацевтика ва биотехнологиялар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида;
Туризм ва маданий сафарлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида;
Ўрта йўлакни қўллаб-қувватлаш борасида ҳамкорлик тўғрисида;
Темир йўл инфратузилмаси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида;
Иқтисодий дипломатия соҳасида ҳамкорлик тўғрисида;
Кинематография соҳасида ҳамкорлик қилиш ва қўшма фильмлар ишлаб чиқариш тўғрисида;
2026–2028 йилларда маданият соҳасида ҳамкорлик тўғрисида;
Меҳнат хавфсизлиги ва соғлиқни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида;
Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳимоя қилиш ва уларнинг жамиятдаги мавқеини қўллаб-қувватлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида;
Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ҳамкорлик тўғрисида;
Рақамлаштириш, электрон ҳукумат ва замонавий технологияларни қўллаш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида;
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида;
Самарқанд вилояти ва Воеводина автоном ўлкаси ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида.
Cостоялись переговоры Шавката Мирзиёева и президента Сербии Александра Вучича - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2026
Ўзбекистон ва Сербия савдо, янги лойиҳалар ва меҳнат миграцияси бўйича келишувларга эришди
Янгиликлар лентаси
0