https://sputniknews.uz/20260908/mirziyoev-vuchich-kelishuvlar-60301647.html
Ўзбекистон ва Сербия савдо, янги лойиҳалар ва меҳнат миграцияси бўйича келишувларга эришди
Ўзбекистон ва Сербия савдо, янги лойиҳалар ва меҳнат миграцияси бўйича келишувларга эришди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Сербия президентлари Белградда савдо, саноат, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва меҳнат миграцияси бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди. 2026–2028 йилларга саноат шериклиги режаси қабул қилинди.
2026-09-08T17:53+0500
2026-09-08T17:53+0500
2026-09-08T17:53+0500
сербия
ўзбекистон
иқтисод
таълим
маданият
ҳамкорлик
қишлоқ хўжалиги
ташриф
шавкат мирзиёев
александр вучич
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/08/60300854_0:134:2560:1574_1920x0_80_0_0_62e82e414faffb390ffab3b97ad0f9c1.jpg
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сербияга ташрифи доирасида Белградда Ўзбекистон ва Сербия президентларининг юзма-юз ҳамда расмий делегациялар иштирокида музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Шавкат Мирзиёев ва Александр Вучич ўзаро савдони, аввало, талаб юқори бўлган товарлар етказиб бериш ҳажмини ошириш ҳисобига кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.Транспорт ва логистика, енгил ва озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, тиббиёт ва рақамли иқтисодиётда янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди. Автомобиль қисмлари, ускуналар, электр техника ва электроника ишлаб чиқаришда саноат кооперациясини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.Музокаралар якунида 2026–2028 йилларга мўлжалланган саноат шериклигини ривожлантириш бўйича қўшма ҳаракатлар режаси қабул қилинди.Томонлар Самарқанд вилояти ва Воеводина, шунингдек, Самарқанд ва Нови-Сад шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатилганини олқишлади.Таълим, маданият, спорт ва туризм соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, маданият кунлари, кино, театр ва мусиқа фестивалларини биргаликда ўтказишга келишилди.Шунингдек, минтақавий ва халқаро масалалар ҳамда кўп томонлама тузилмалар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди. Эришилган келишувларни амалга ошириш учун кенг қамровли “йўл харитаси” қабул қилинади.
https://sputniknews.uz/20260908/uzbekistan-serbia-erkin-savdo-bitim-60283302.html
сербия
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/08/60300854_143:0:2418:1706_1920x0_80_0_0_af1220ccee875580c9d53283645eaaa4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сербия, ўзбекистон, иқтисод, таълим, маданият, ҳамкорлик, қишлоқ хўжалиги, ташриф, шавкат мирзиёев, александр вучич
сербия, ўзбекистон, иқтисод, таълим, маданият, ҳамкорлик, қишлоқ хўжалиги, ташриф, шавкат мирзиёев, александр вучич
Ўзбекистон ва Сербия савдо, янги лойиҳалар ва меҳнат миграцияси бўйича келишувларга эришди
Томонлар савдони ошириш, саноат кооперацияси, меҳнат миграцияси ва гуманитар алоқаларни кенгайтириш бўйича келишувларга эришди.
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сербияга ташрифи доирасида Белградда Ўзбекистон ва Сербия президентларининг юзма-юз ҳамда расмий делегациялар иштирокида музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Шавкат Мирзиёев ва Александр Вучич ўзаро савдони, аввало, талаб юқори бўлган товарлар етказиб бериш ҳажмини ошириш ҳисобига кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Шу мақсадда Эркин савдо тўғрисидаги битимни ишлаб чиқиш, стандартлаштириш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ўзаро кўргазмалар ташкил этиш муҳимлиги қайд этилди.
Транспорт ва логистика, енгил ва озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, тиббиёт ва рақамли иқтисодиётда янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.
Автомобиль қисмлари, ускуналар, электр техника ва электроника ишлаб чиқаришда саноат кооперациясини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Музокаралар якунида 2026–2028 йилларга мўлжалланган саноат шериклигини ривожлантириш бўйича қўшма ҳаракатлар режаси қабул қилинди.
Томонлар Самарқанд вилояти ва Воеводина, шунингдек, Самарқанд ва Нови-Сад шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатилганини олқишлади.
Таълим, маданият, спорт ва туризм соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, маданият кунлари, кино, театр ва мусиқа фестивалларини биргаликда ўтказишга келишилди.
Сербия томони тартибли меҳнат миграцияси соҳасида тизимли ҳамкорликка қизиқиш билдирган. Президентлар ташриф доирасида Меҳнат мобиллиги ва миграцияси тўғрисидаги битим қабул қилинганини олқишлади.
Шунингдек, минтақавий ва халқаро масалалар ҳамда кўп томонлама тузилмалар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди. Эришилган келишувларни амалга ошириш учун кенг қамровли “йўл харитаси” қабул қилинади.