https://sputniknews.uz/20260908/uzbekistan-khakassia-sayyohlik-yonalishlar-60293884.html
Ўзбекистон ва Хакасия ўзаро сайёҳлик йўналишларини ишлаб чиқади
Ўзбекистон ва Хакасия ўзаро сайёҳлик йўналишларини ишлаб чиқади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Хакасия вакиллари ўзаро туристик оқимни ошириш, инфотурлар ўтказиш, минтақавий брендларни тарғиб қилиш ва сайёҳлар учун янги дастурлар ишлаб чиқишни муҳокама қилди.
2026-09-08T14:23+0500
2026-09-08T14:23+0500
2026-09-08T14:23+0500
туризм
туризм қўмитаси
сайёҳлар
ҳамкорлик
учрашув
россия
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/12/28331747_39:0:3680:2048_1920x0_80_0_0_0ec95c72ceaf34cd2e1ea117489f5506.jpg
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия Федерациясининг Хакасия Республикаси туризм соҳасида ўзаро инфотурлар ташкил этиш ва сайёҳлар учун янги йўналишлар ишлаб чиқишга келишди. Бу ҳақда Хакасия ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.7 сентябрь куни видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган учрашувда томонлар ўзаро сайёҳлик оқимини ошириш, минтақавий туристик брендларни тарғиб қилиш ва ҳамкорликнинг янги йўналишларини муҳокама қилди.Бу ташаббус туроператорларни икки ҳудуднинг сайёҳлик имкониятлари билан яқиндан таништириш ва янги туристик таклифлар шакллантиришга қаратилган.Шунингдек, томонлар яқин истиқболда туризм ва маданий-гуманитар салоҳият тақдимотларини ўтказиш, сайёҳлар учун аниқ маршрут ва дастурларни ишлаб чиқишга келишиб олди.Хакасия иқтисодий ривожланиш вазири Роман Ковтун минтақада Ўзбекистондан сайёҳларни жалб қилишга қизиқиш юқори эканини таъкидлади.Учрашувда Ўзбекистон Туризм қўмитаси, мамлакатнинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси, Хакасия иқтисодий ривожланиш вазирлиги ва минтақанинг сайёҳлик ахборот маркази вакиллари иштирок этди.
https://sputniknews.uz/20260819/rossiyaliklar-uzbekistan-maxsus-dasturlar-59788219.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/12/28331747_494:0:3225:2048_1920x0_80_0_0_474b98d4c5c05f97561035365addc00e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
туризм, туризм қўмитаси, сайёҳлар, ҳамкорлик, учрашув, россия, ўзбекистон
туризм, туризм қўмитаси, сайёҳлар, ҳамкорлик, учрашув, россия, ўзбекистон
Ўзбекистон ва Хакасия ўзаро сайёҳлик йўналишларини ишлаб чиқади
Ўзбекистон ва Хакасия туризм соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, инфотурлар ташкил этиш ва янги сайёҳлик йўналишларини ишлаб чиқишга келишди.
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия Федерациясининг Хакасия Республикаси туризм соҳасида ўзаро инфотурлар ташкил этиш ва сайёҳлар учун янги йўналишлар ишлаб чиқишга келишди. Бу ҳақда Хакасия ҳукумати матбуот хизмати
хабар берди.
7 сентябрь куни видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган учрашувда томонлар ўзаро сайёҳлик оқимини ошириш, минтақавий туристик брендларни тарғиб қилиш ва ҳамкорликнинг янги йўналишларини муҳокама қилди.
Кун тартибидаги асосий масалалардан бири Ўзбекистондан Хакасияга ва Хакасиядан Ўзбекистонга туризм соҳаси вакиллари учун танишув инфотурларини ташкил этиш бўлди.
Бу ташаббус туроператорларни икки ҳудуднинг сайёҳлик имкониятлари билан яқиндан таништириш ва янги туристик таклифлар шакллантиришга қаратилган.
Шунингдек, томонлар яқин истиқболда туризм ва маданий-гуманитар салоҳият тақдимотларини ўтказиш, сайёҳлар учун аниқ маршрут ва дастурларни ишлаб чиқишга келишиб олди.
Хакасия иқтисодий ривожланиш вазири Роман Ковтун минтақада Ўзбекистондан сайёҳларни жалб қилишга қизиқиш юқори эканини таъкидлади.
“Биз Ўзбекистондан сайёҳларни жалб қилишга қизиқамиз ва аҳолимизнинг Ўзбекистон бўйлаб фаолроқ саёҳат қилишида ҳам катта салоҳиятни кўрамиз”, — деди у.
Учрашувда Ўзбекистон Туризм қўмитаси, мамлакатнинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси, Хакасия иқтисодий ривожланиш вазирлиги ва минтақанинг сайёҳлик ахборот маркази вакиллари иштирок этди.