https://sputniknews.uz/20260908/qayta-baholash-uy-joy-qiymat-60288921.html
Қайта баҳолашда уй-жой қиймати қандай ҳисобланди: Кадастр агентлиги тафсилотларни очиқлади
Қайта баҳолашда уй-жой қиймати қандай ҳисобланди: Кадастр агентлиги тафсилотларни очиқлади
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда уй-жойларни оммавий баҳолашда бозор таклифлари, риелторлик маълумотлари ва нотариал битимлар таҳлил қилинди. Мутахассислар ҳисобланган қийматни сотув нархи билан тенглаштирмаслик кераклигини айтди.
2026-09-08T10:41+0500
2026-09-08T10:41+0500
2026-09-08T11:14+0500
мол-мулк
кўчмас мулк
нарх-наво
кадастр
кадастр агентлиги
уй
уй-жойлар нархи
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/08/60288716_0:348:2636:1831_1920x0_80_0_0_60ba8bfb0e75b2207e77976e44ec969d.jpg
ТОШКЕНТ, 8 сен – Sputnik. Тошкент шаҳрида кўчмас мулкни оммавий баҳолаш жараёнида қарийб 100 мингта бозор маълумотлари, таклифлар ва риелторлик битимлари, шунингдек, 85 мингдан ортиқ нотариал олди-сотди битимлари ўрганилган.Бу ҳақда Кадастр агентлигининг Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Тошкент шаҳрида қарийб 600 мингта квартираларнинг оммавий баҳолаш асосидаги умумий қиймати 426,7 триллион сўм, ҳовли-жойларники эса 587 триллион сўм деб баҳоланди. Бу амалдаги кадастр қийматидан мос равишда 7,4 ва қарийб 15 баробар юқори.Унинг сўзларига кўра, оммавий баҳолаш натижасида аниқланган қийматни кўчмас мулкнинг айни кунги бозордаги сотув нархи билан тенглаштирмаслик лозим.Тизимнинг мақсади муайян объектнинг сотув нархини белгилаш эмас, балки катта ҳажмдаги бозор маълумотлари асосида унинг бозор қийматига яқин қийматини аниқлашдан иборат.Мулкдорлар davreestr.uz ва my.gov.uz платформалари орқали ўз кўчмас мулк объектининг баҳолаш натижаси билан танишиши, шунингдек, аниқланган қиймат бўйича таклиф ва эътирозларини билдириши мумкин.Муҳиддин Холмуродовнинг таъкидлашича, оммавий баҳолаш натижалари ҳозирча мулкдорлар учун ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқармайди.
https://sputniknews.uz/20260815/toshkentda-kochmas-mulk-obektlari-qayta-baholandi-59720660.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/08/60288716_0:0:2636:1977_1920x0_80_0_0_dd3bb28f74e7b3039c5b73c024d751d3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мол-мулк, кўчмас мулк, нарх-наво, кадастр, кадастр агентлиги, уй, уй-жойлар нархи , жамият
мол-мулк, кўчмас мулк, нарх-наво, кадастр, кадастр агентлиги, уй, уй-жойлар нархи , жамият
Қайта баҳолашда уй-жой қиймати қандай ҳисобланди: Кадастр агентлиги тафсилотларни очиқлади
10:41 08.09.2026 (янгиланди: 11:14 08.09.2026) Пойтахтда қарийб 600 мингта квартираларнинг оммавий баҳолаш асосидаги умумий қиймати 426,7 триллион сўм деб баҳоланди.
ТОШКЕНТ, 8 сен – Sputnik. Тошкент шаҳрида кўчмас мулкни оммавий баҳолаш жараёнида қарийб 100 мингта бозор маълумотлари, таклифлар ва риелторлик битимлари, шунингдек, 85 мингдан ортиқ нотариал олди-сотди битимлари ўрганилган.
Бу ҳақда Кадастр агентлигининг Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Тошкент шаҳрида қарийб 600 мингта квартираларнинг оммавий баҳолаш асосидаги умумий қиймати 426,7 триллион сўм, ҳовли-жойларники эса 587 триллион сўм деб баҳоланди. Бу амалдаги кадастр қийматидан мос равишда 7,4 ва қарийб 15 баробар юқори.
Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази директори Муҳиддин Холмуродовнинг таъкидлашича, катта ҳажмдаги бозор маълумотлари ва амалга оширилган битимларни таҳлил қилиш орқали кўчмас мулк объектларининг бозор қийматига яқин ҳисобланган қиймати аниқланган.
Унинг сўзларига кўра, оммавий баҳолаш натижасида аниқланган қийматни кўчмас мулкнинг айни кунги бозордаги сотув нархи билан тенглаштирмаслик лозим.
Тизимнинг мақсади муайян объектнинг сотув нархини белгилаш эмас, балки катта ҳажмдаги бозор маълумотлари асосида унинг бозор қийматига яқин қийматини аниқлашдан иборат.
Мулкдорлар
davreestr.uz ва
my.gov.uz платформалари орқали ўз кўчмас мулк объектининг баҳолаш натижаси билан танишиши, шунингдек, аниқланган қиймат бўйича таклиф ва эътирозларини билдириши мумкин.
Муҳиддин Холмуродовнинг таъкидлашича, оммавий баҳолаш натижалари ҳозирча мулкдорлар учун ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқармайди.