https://sputniknews.uz/20260815/toshkentda-kochmas-mulk-obektlari-qayta-baholandi-59720660.html
Тошкентда кўчмас мулк объектлари қайта баҳоланди
Тошкентда кўчмас мулк объектлари қайта баҳоланди
Sputnik Ўзбекистон
Қайта баҳолаш натижасида квартиралар нархи ўртача 8 баравар, ҳовли уйлар нархи ўртача 14 баравар қимматлиги аниқланди. 15.08.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-08-15T13:20+0500
2026-08-15T13:20+0500
2026-08-15T13:49+0500
тошкент
кўчмас мулк
уй
нарх-наво
иқтисодиёт ва молия вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/13/54890054_0:0:1332:750_1920x0_80_0_0_bd401182d48fc4bcf3eede8100f6b14b.jpg
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Тошкент шаҳрида кўчмас мулк объектларини оммавий баҳолаш натижалари муҳокама қилинди. Иқтисодиёт ва молия вазирлигида 14 август куни бўлиб ўтган тадбирда оммавий ахборот воситалари вакиллари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши вакиллари ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этди.Ўзбекистон президентининг 2025 йил 5 мартдаги ПФ-43-сон Фармонига мувофиқ, кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш белгиланган. Мазкур тизимни жорий этишнинг биринчи босқичи 2025–2026 йилларда Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида амалга оширилмоқда.Тадбир давомида пойтахтда ўтказилган оммавий баҳолашнинг дастлабки натижалари тақдим этилди.Шунингдек, 213 мингдан ортиқ ҳовли-жой қайта баҳоланган. Мазкур объектларнинг амалдаги кадастр қиймати 39,1 трлн сўмни ташкил этган бўлса, оммавий баҳолаш натижасида уларнинг қиймати 548,4 трлн сўмни ташкил этди.Баҳолаш натижалари Тошкент шаҳри ҳудудлари кесимида кўчмас мулк қийматида сезиларли тафовутлар мавжудлигини ҳам кўрсатди. Жумладан, квартираларнинг 1 квадрат метри учун қиймат 4,6 млн сўмдан 35,8 млн сўмгача, бир сотих ер участкасининг қиймати эса 115 млн сўмдан 890 млн сўмгача бўлган.Мулкдорлар баҳолаш натижалари ҳамда ҳисоб-китобларда фойдаланилган маълумотлар билан танишиш, зарур тушунтиришларни олиш ва натижаларни қайта кўриб чиқишни сўраш ҳуқуқига эга. Мулкдорлар, шунингдек, оммавий баҳолаш натижасида аниқланган қийматни мустақил баҳолаш учун баҳоловчи ташкилотни жалб қилишлари мумкин.Тадбир якунида оммавий баҳолаш методологияси, дастлабки натижалар ҳамда мулкдорларнинг мурожаат қилиш механизмлари юзасидан савол-жавоб ўтказилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/13/54890054_83:0:1264:886_1920x0_80_0_0_f85cce2090c8c21f73c3bf43c80ccd66.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент, кўчмас мулк, уй, нарх-наво, иқтисодиёт ва молия вазирлиги
тошкент, кўчмас мулк, уй, нарх-наво, иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Тошкентда кўчмас мулк объектлари қайта баҳоланди
13:20 15.08.2026 (янгиланди: 13:49 15.08.2026) Қайта баҳолаш натижасида квартиралар нархи ўртача 8 баравар, ҳовли уйлар нархи ўртача 14 баравар қимматлиги аниқланди.
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Тошкент шаҳрида кўчмас мулк объектларини оммавий баҳолаш натижалари муҳокама қилинди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлигида 14 август куни бўлиб ўтган тадбирда оммавий ахборот воситалари вакиллари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши вакиллари ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этди.
Очиқ мулоқот давомида оммавий баҳолашнинг мақсадлари, баҳолаш методологияси, фойдаланилган маълумотлар, Тошкент шаҳри бўйича дастлабки натижалар, шунингдек, мулкдорларнинг натижалар билан танишиши ҳамда мурожаат қилиш тартиби муҳокама қилинди.
Ўзбекистон президентининг 2025 йил 5 мартдаги ПФ-43-сон Фармонига мувофиқ, кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш белгиланган. Мазкур тизимни жорий этишнинг биринчи босқичи 2025–2026 йилларда Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида амалга оширилмоқда.
Тадбир давомида пойтахтда ўтказилган оммавий баҳолашнинг дастлабки натижалари тақдим этилди.
Хусусан, Тошкент шаҳрида 600 мингдан ортиқ квартира баҳоланган. Уларнинг амалдаги кадастр қиймати 57,8 трлн сўмни ташкил этган бўлса, оммавий баҳолаш натижасидаги қиймат 426,7 трлн сўм этиб белгиланган.
Шунингдек, 213 мингдан ортиқ ҳовли-жой қайта баҳоланган. Мазкур объектларнинг амалдаги кадастр қиймати 39,1 трлн сўмни ташкил этган бўлса, оммавий баҳолаш натижасида уларнинг қиймати 548,4 трлн сўмни ташкил этди.
Баҳолаш натижалари Тошкент шаҳри ҳудудлари кесимида кўчмас мулк қийматида сезиларли тафовутлар мавжудлигини ҳам кўрсатди. Жумладан, квартираларнинг 1 квадрат метри учун қиймат 4,6 млн сўмдан 35,8 млн сўмгача, бир сотих ер участкасининг қиймати эса 115 млн сўмдан 890 млн сўмгача бўлган.
Тадбирда баҳолаш натижаларини жамоатчиликка тақдим этиш ва мулкдорларнинг ўз фикр-мулоҳазаларини билдириш тартиби ҳам тушунтирилди. Дастлабки натижалар 60 кун давомида жамоатчилик муҳокамасига қўйилади.
Мулкдорлар баҳолаш натижалари ҳамда ҳисоб-китобларда фойдаланилган маълумотлар билан танишиш, зарур тушунтиришларни олиш ва натижаларни қайта кўриб чиқишни сўраш ҳуқуқига эга. Мулкдорлар, шунингдек, оммавий баҳолаш натижасида аниқланган қийматни мустақил баҳолаш учун баҳоловчи ташкилотни жалб қилишлари мумкин.
Тадбир якунида оммавий баҳолаш методологияси, дастлабки натижалар ҳамда мулкдорларнинг мурожаат қилиш механизмлари юзасидан савол-жавоб ўтказилди.