https://sputniknews.uz/20260908/eaeu-oziq-ovqat-taminlash-60302942.html
ЕОИИ 2035 йилга бориб 600 млн кишини озиқ-овқат билан таъминлаши мумкин — РФА
ЕОИИ 2035 йилга бориб 600 млн кишини озиқ-овқат билан таъминлаши мумкин — РФА
Sputnik Ўзбекистон
Россия Фанлар академияси тадқиқотига кўра, ЕОИИ 2035 йилга бориб 600 млн кишини озиқ-овқат билан таъминлаши мумкин. Тадқиқотда 2026–2027 йиллар учун учта сценарий ҳам келтирилган.
2026-09-08T18:41+0500
2026-09-08T18:41+0500
2026-09-08T18:41+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
озиқ-овқат
қишлоқ хўжалиги
россия
беларусь
қозоғистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/951/24/9512466_0:255:2733:1792_1920x0_80_0_0_ef2af88eda2fd37118743746e1fdf1e9.jpg
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) 2035 йилга бориб дунё бўйлаб 600 млн кишигача озиқ-овқат билан таъминлаш салоҳиятига эга. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Иқтисодиёт институтининг янги тадқиқотида қайд этилган.Муаллиф Вера Черновага кўра, ЕОИИ дунё қишлоқ хўжалиги ерларининг қарийб 10 фоизига эга, аммо жаҳон аҳолисининг атиги 3 фоизи иттифоқ мамлакатларида яшайди. Бу ички эҳтиёжни қоплаш билан бирга йирик экспорт ҳажмларини шакллантириш имконини беради. ЕОИИ агросаноат маҳсулотлари бўйича ўзини ўзи таъминлаш даражасини 80–95 фоиз атрофида ушлаб тура оладиган кам сонли макроминтақалардан бири ҳисобланади.Тадқиқотда Яқин Шарқдаги вазиятнинг ЕОИИ озиқ-овқат бозорига таъсири бўйича 2026–2027 йиллар учун учта сценарий келтирилган:— "Имкониятлар ойнаси": Яқин Шарқда вазият юмшаса, ЕОИИ юқори нархларда дон ва ўғит экспортидан фойда олиб, муқобил логистикага сармояни оширади;— "Евроосиё таянчи": Форс кўрфазидаги қамал бир йилдан ортиқ давом этса, АҚШ, Ҳиндистон ва Лотин Америкасида ишлаб чиқариш кескин пасайиши фонида ЕОИИ, аввало Россия, Беларусь ва Қозоғистон, озиқ-овқат ҳамда калий ва азотли ўғитларнинг деярли муқобилсиз минтақавий донорига айланиши мумкин;— "Автаркия": глобал агрокимё савдоси издан чиқиб, йирик ишлаб чиқарувчилар экспортга эмбарго жорий этса, ЕОИИ учун озиқ-овқат ва ўғитлар санкция чекловларини юмшатувчи стратегик воситага айланиши мумкин.
https://sputniknews.uz/20260727/eaeu-qishloq-xojalik-59302730.html
беларусь
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/951/24/9512466_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_c1d88b2bf0b4ac469c56e618811ac612.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еоии, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, россия, беларусь, қозоғистон
еоии, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, россия, беларусь, қозоғистон
ЕОИИ 2035 йилга бориб 600 млн кишини озиқ-овқат билан таъминлаши мумкин — РФА
ЕОИИ 2035 йилга бориб 600 млн кишигача озиқ-овқат етказиб бериш ва глобал бозордаги мавқеини кучайтириш салоҳиятига эга.
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) 2035 йилга бориб дунё бўйлаб 600 млн кишигача озиқ-овқат билан таъминлаш салоҳиятига эга. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Иқтисодиёт институтининг янги тадқиқотида
қайд этилган.
Муаллиф Вера Черновага кўра, ЕОИИ дунё қишлоқ хўжалиги ерларининг қарийб 10 фоизига эга, аммо жаҳон аҳолисининг атиги 3 фоизи иттифоқ мамлакатларида яшайди. Бу ички эҳтиёжни қоплаш билан бирга йирик экспорт ҳажмларини шакллантириш имконини беради.
ЕОИИ агросаноат маҳсулотлари бўйича ўзини ўзи таъминлаш даражасини 80–95 фоиз атрофида ушлаб тура оладиган кам сонли макроминтақалардан бири ҳисобланади.
Россия ва Қозоғистон дон ва мойли экинлар бўйича асосий таянч, Беларусь эса қайта ишлаш ҳамда гўшт-сут маҳсулотлари бўйича етакчи ҳисобланади. 2025 йилда ЕОИИ қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши 4,6 фоизга ўсган.
Тадқиқотда Яқин Шарқдаги вазиятнинг ЕОИИ озиқ-овқат бозорига таъсири бўйича 2026–2027 йиллар учун учта сценарий келтирилган:
— "Имкониятлар ойнаси": Яқин Шарқда вазият юмшаса, ЕОИИ юқори нархларда дон ва ўғит экспортидан фойда олиб, муқобил логистикага сармояни оширади;
— "Евроосиё таянчи": Форс кўрфазидаги қамал бир йилдан ортиқ давом этса, АҚШ, Ҳиндистон ва Лотин Америкасида ишлаб чиқариш кескин пасайиши фонида ЕОИИ, аввало Россия, Беларусь ва Қозоғистон, озиқ-овқат ҳамда калий ва азотли ўғитларнинг деярли муқобилсиз минтақавий донорига айланиши мумкин;
— "Автаркия": глобал агрокимё савдоси издан чиқиб, йирик ишлаб чиқарувчилар экспортга эмбарго жорий этса, ЕОИИ учун озиқ-овқат ва ўғитлар санкция чекловларини юмшатувчи стратегик воситага айланиши мумкин.