https://sputniknews.uz/20260907/xizmat-itlar-giyohvandlik-vosita-musodara-60271182.html
Хизмат итлари ёрдамида 13 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди
Хизмат итлари ёрдамида 13 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда хизмат итлари ёрдамида 13 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди. Энди улар CITES ва Қизил китобга киритилган ёввойи ҳайвонлар контрабандасини ҳам аниқлайди.
2026-09-07T16:22+0500
2026-09-07T16:22+0500
2026-09-07T16:23+0500
божхона
божхона қўмитаси
чегара
гиёҳванд моддалар
наркотик
форум
ҳайвонлар
ҳайвонот боғи
жамият
тошкент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/07/60270303_0:240:2560:1680_1920x0_80_0_0_5b286c37761b6e56abe5e2e40763b774.jpg
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. 2023 йилдан 2026 йилнинг биринчи ярмига қадар Ўзбекистон Миллий кинология марказида тайёрланган хизмат итлари ёрдамида 13 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинган. Бу ҳақда марказ директори Фаррух Қаҳҳоров маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Қаҳҳоровнинг VII Глобал кинология форуми доирасида айтишича, шу даврда хизмат итлари ёрдамида 43,5 килограмм кучли таъсир қилувчи психотроп моддалар, 88 килограмм синтетик гиёҳвандлик воситалари, 60 та қурол, 24 мингта патрон, қарийб 15 килограмм порох ва 805 мингта тамаки маҳсулоти ҳам аниқланган.Шунингдек, 914 минг доллардан ортиқ маблағни ноқонуний олиб чиқиш ҳолатларига чек қўйилган.Тайёргарлик Ўзбекистон ҳайвонот боғи билан ҳамкорликда олиб борилмоқда. Машғулотларда ҳайвонот боғи тақдим этган 16 турдаги ёввойи ҳайвон намуналаридан фойдаланилади.Марказ халқаро ҳамкорлик доирасида 15 та ҳудудий ўқув курсини ҳам ташкил этган. Уларда икки юзга яқин кинолог ва хизмат итлари махсус тайёргарликдан ўтган.Ўзбекистон бу йўналишда Жанубий Корея, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Латвия, Литва, Эрон, Арманистон, Тожикистон, Россия ва бошқа давлатлар билан ҳамкорлик қилмоқда.Жаҳон божхона ташкилоти бош котиби Ян Сандерс форумда ноқонуний савдо тармоқлари давлат чегаралари билан чекланмаслигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, янги технологиялар қонуний савдо учун имконият яратиши билан бирга, уюшган жиноятчилик томонидан ҳам қўлланилмоқда. Шу боис божхона хизматларининг иш усуллари ва халқаро ҳамкорлик ҳам ўзгариб бориши керак.
https://sputniknews.uz/20251205/central-asia-giyohvand-modda--malumot-berildi-53961405.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/07/60270303_0:0:2560:1920_1920x0_80_0_0_bd97c392e21d0642c9cc8118e160bbdc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
божхона, божхона қўмитаси, чегара, гиёҳванд моддалар, наркотик, форум, ҳайвонлар, ҳайвонот боғи, жамият, тошкент
божхона, божхона қўмитаси, чегара, гиёҳванд моддалар, наркотик, форум, ҳайвонлар, ҳайвонот боғи, жамият, тошкент
Хизмат итлари ёрдамида 13 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди
16:22 07.09.2026 (янгиланди: 16:23 07.09.2026) 2023 йилдан 2026 йилнинг биринчи ярмига қадар хизмат итлари ёрдамида 13 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинган.
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. 2023 йилдан 2026 йилнинг биринчи ярмига қадар Ўзбекистон Миллий кинология марказида тайёрланган хизмат итлари ёрдамида 13 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинган. Бу ҳақда марказ директори Фаррух Қаҳҳоров маълум қилди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Қаҳҳоровнинг VII Глобал кинология форуми доирасида айтишича, шу даврда хизмат итлари ёрдамида 43,5 килограмм кучли таъсир қилувчи психотроп моддалар, 88 килограмм синтетик гиёҳвандлик воситалари, 60 та қурол, 24 мингта патрон, қарийб 15 килограмм порох ва 805 мингта тамаки маҳсулоти ҳам аниқланган.
Шунингдек, 914 минг доллардан ортиқ маблағни ноқонуний олиб чиқиш ҳолатларига чек қўйилган.
Энди хизмат итларининг вазифалари яна кенгайтирилмоқда. Миллий кинология маркази йўқолиб кетиш хавфи остидаги ҳамда CITES ва Қизил китобга киритилган ёввойи ҳайвон турларининг ноқонуний савдосини аниқлаш учун уларни махсус тайёрлашни бошлади.
Тайёргарлик Ўзбекистон ҳайвонот боғи билан ҳамкорликда олиб борилмоқда. Машғулотларда ҳайвонот боғи тақдим этган 16 турдаги ёввойи ҳайвон намуналаридан фойдаланилади.
Марказ халқаро ҳамкорлик доирасида 15 та ҳудудий ўқув курсини ҳам ташкил этган. Уларда икки юзга яқин кинолог ва хизмат итлари махсус тайёргарликдан ўтган.
Ўзбекистон бу йўналишда Жанубий Корея, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Латвия, Литва, Эрон, Арманистон, Тожикистон, Россия ва бошқа давлатлар билан ҳамкорлик қилмоқда.
Жаҳон божхона ташкилоти бош котиби Ян Сандерс форумда ноқонуний савдо тармоқлари давлат чегаралари билан чекланмаслигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, янги технологиялар қонуний савдо учун имконият яратиши билан бирга, уюшган жиноятчилик томонидан ҳам қўлланилмоқда. Шу боис божхона хизматларининг иш усуллари ва халқаро ҳамкорлик ҳам ўзгариб бориши керак.