Учта ўйин — учта ғалаба: Ўзбекистон U-20 Осиё кубогига йўлланма олди

© UFA - Федерация футбола УзбекистанаСборная Узбекистана U-20 получила путевку на Кубок Азии
Сборная Узбекистана U-20 получила путевку на Кубок Азии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон U-20 терма жамоаси саралаш босқичида учала учрашувда ҳам ғалаба қозониб, 2027 йил Хитойда ўтадиган Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритди
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 2027 йил Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё кубогига йўлланма олди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Жамолиддин Раҳматуллаев шогирдлари саралашнинг “B” гуруҳида учала учрашувда ҳам ғалаба қозониб, 9 очко билан биринчи ўринни эгаллади.
Ҳал қилувчи учрашувда Ўзбекистон Сурияни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Диёр Эрманов 10-дақиқада ҳисобни очди, Қувончбек Абраев 81-дақиқада устунликни оширди, Даврон Тўлаганов эса қўшиб берилган вақтда пенальтидан учинчи голни урди.
Ўзбекистон саралашни Бангладеш устидан 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан бошлаган, кейин Ҳиндистонни 4:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Шу тариқа, терма жамоа учта ўйинда 9 та гол уриб, ўз дарвозасидан бирорта ҳам тўп ўтказмади.
Бу Ўзбекистон U-20 терма жамоаси учун Осиё кубоги финал босқичида кетма-кет учинчи иштирок бўлади. Ўзбекистон 2023 йилда мусобақа ғолиби бўлган, 2025 йилги турнирда эса чорак финалда Жанубий Кореяга пенальтилар сериясида мағлуб бўлган.
2027 йилги U-20 Осиё кубоги Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида 24 мартдан 10 апрелгача ўтказилади. Финал босқичида 16 та жамоа қатнашади.
Финал босқичига Ўзбекистондан ташқари Хитой, Жанубий Корея, КХДР, Тожикистон, Саудия Арабистони, Ироқ, Япония ва Индонезия ҳам йўлланма олган.
УЕФА ЕВРО-2024. Матч Португалия - Словения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2026
Роналду ва Осиё гигантлари: ўзбек клубларининг ОЧЛдаги рақиблари қанчалик кучли?
Янгиликлар лентаси
0