Элликтадан ортиқ давлат вакиллари Тошкентдаги Глобал кинология форумида қатнашмоқда

© SputnikВ Ташкенте открылся VII Глобальный кинологический форум Всемирной таможенной организации.
В Ташкенте открылся VII Глобальный кинологический форум Всемирной таможенной организации. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2026
Oбуна бўлиш
Хизмат итларини тайёрлаш, синтетик гиёҳванд моддаларни аниқлаш ва кинология инфратузилмасини ривожлантириш иштирокчилар муҳокама қиладиган асосий мавзулардан.
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Тошкентда Жаҳон божхона ташкилотининг VII Глобал кинология форуми ўз ишини бошлади. Анжуман 7–9 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Форумда Жаҳон божхона ташкилоти бош котиби Ян Сандерс, Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов, 50 тадан ортиқ давлат божхона хизматлари ва 15 тадан зиёд халқаро ташкилот вакиллари — жами 150 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашмоқда.
Уч кун давомида хизмат итларини тайёрлаш, кинолог ходимлар малакасини ошириш, синтетик гиёҳванд моддаларни аниқлаш, ветеринария таъминоти ва кинология инфратузилмасини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.
Чехия, Германия ва Нидерландия мутахассислари ҳид изларини аниқлаш ва намуналар олиш технологиялари, Канада, АҚШ ва Буюк Британия экспертлари эса янги синтетик наркотикларни кинологик усулда аниқлаш бўйича тажрибасини тақдим этади.
Форум доирасида иштирокчилар Ўзбекистон Божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази фаолияти билан ҳам танишди. 1996 йилда ташкил этилган марказга 2008 йилда Жаҳон божхона ташкилотининг Минтақавий кинология маркази мақоми берилган.
Тошкент ушбу форумга илк бор мезбонлик қилмоқда. Илгари анжуман Бельгия, Россия, Аргентина, Чехия, Австралия ва Гонконгда ўтказилган.
Форум якунида Жаҳон божхона ташкилотининг Кинология бўйича компендиуми қабул қилиниши режалаштирилган.
Зона таможенного контроля - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2026
“Янги Ўзбекистон божхонаси – 2030” стратегияси тасдиқланди: қандай енгилликлар белгиланди?
Янгиликлар лентаси
0