Қашқадарёда суткасига 500 минг куб метр газ берадиган янги қудуқ ишга туширилди

© Пресс-служба Министерства энергетики В Миришкорском районе открыто новое газоконденсатное месторождение
В Миришкорском районе открыто новое газоконденсатное месторождение - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2026
Oбуна бўлиш
“Патрон” нисбатан кичик кон бўлиб, унинг дастлабки ҳисобланган захиралари қарийб 2,5 млрд куб метр табиий газни ташкил этади.
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманидаги янги “Патрон” газконденсат конида 1-сонли қидирув қудуғи ишга туширилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қудуқда бурғилаш ишлари 2025 йилда Хитойнинг BGP компанияси ўтказган 3D сейсмик тадқиқотлар натижалари асосида бошланган.
Бурғилаш ишлари якунлангач, 3296–3339 метр чуқурликдаги қатламлар маҳсулдорликка синалган ва саноат миқёсида табиий газ олинган. Дастлабки кўрсаткичларга кўра, қудуқ суткасига 500 минг куб метр газ бермоқда.
Вазирлик маълумотига кўра, “Патрон” нисбатан кичик кон бўлиб, унинг дастлабки ҳисобланган захиралари қарийб 2,5 млрд куб метр табиий газни ташкил этади.
Ҳозир “ЎзЛИТИнефтгаз” мутахассислари қудуқнинг ҳақиқий қазиб чиқариш имкониятларини аниқлаш учун газодинамик ва газконденсат тадқиқотларини олиб бормоқда.
Қудуқ 2 сентябрь куни соат 06:00 да газ қувурига уланиб, ишга туширилган.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Қарши туманида газ портлаши содир бўлгани ҳақида хабарлар ва олов акс этган видео тарқалган эди. Энергетика вазирлиги бу маълумотни рад этиб, видеода “Патрон” конидаги қудуқни синовдан ўтказиш жараёни акс этганини билдирди.
Газни махсус қурилма орқали ёқиш қудуқ маҳсулдорлиги, босими ва ишлаш параметрларини аниқлаш учун қўлланадиган технологик жараён экани таъкидланди.
Новое газовое месторождение - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.02.2026
Ўзбекистон ҳудудларида 5 та қудуқдан саноат миқёсида газ олинди
Янгиликлар лентаси
0