Ўзбекистон ҳудудларида 5 та қудуқдан саноат миқёсида газ олинди

© Олот нефть ва газ қидирув экспедициясиНовое газовое месторождение
Новое газовое месторождение - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.02.2026
Oбуна бўлиш
"Ўзбекнефтгаз" 5 та қудуқдан саноат миқёсида газ оқимини олди. Қорақалпоғистонда янги юқори босимли кон топилди, Қашқадарё ва Бухорода янги натижалар қайд этилди.
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Шу кунларда "Ўзбекнефтгаз" АЖ тасарруфидаги бешта қудуқдан саноат миқёсида табиий газ оқими олинди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, Қорақалпоғистон ҳудудида янги, юқори босимли газ кони аниқланган. Шунингдек, Қашқадарё вилоятида учта, Бухоро вилоятида эса битта қудуқдан саноат аҳамиятига эга газ оқими олинган. Ҳозирги пайтда ушбу қудуқларда табиий газнинг дебити (кунлик ҳажми) ва таркиби бўйича аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.
Қудуқларни қайта таъмирлаш ишлари ҳам самара бермоқда. Жумладан, Устюрт ҳудудида жойлашган ва аввал ўз захираларини тугатган деб ҳисобланган Шимолий Бердақ конининг 7-сон қудуғи қайта таъмирдан чиқарилди. Натижада мазкур қудуқдан яна саноат миқёсида табиий газ оқими олишга эришилди.
Приток газа на новой скважине в Каракалпакстане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.01.2026
Мўйноқда катта босимли янги табиий газ оқими аниқланди
Янгиликлар лентаси
0