https://sputniknews.uz/20260907/prezident-administratsiya-tuzilma-ozgarish-60257766.html
Президент администрациясида кадрлар ва тузилмавий ўзгаришлар амалга оширилди
Президент администрациясида кадрлар ва тузилмавий ўзгаришлар амалга оширилди
Sputnik Ўзбекистон
Президент Администрацияси тузилмаси мақбуллаштирилди. Пўлат Бобожонов лавозимидан озод этилди, Ғофуржон Мирзаев эса бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси этиб тайинланди.
2026-09-07T12:33+0500
2026-09-07T12:33+0500
2026-09-07T12:34+0500
янги тайинлов
президент администрацияси
пўлат бобожонов
ғофур мирзаев
кадрлар алмашуви
сиёсат
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/12/32356598_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_8193a30465d0494c299aa3ea37050a19.jpg
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Пўлат Бобожонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди. Тегишли фармонни президент Шавкат Мирзиёев имзолади.Бобожонов аввал ички ишлар вазири лавозимида ишлаган. У 2012 йилдан Хоразм вилоятига раҳбарлик қилган, 2017 йилда эса ички ишлар вазири этиб тайинланган.Президент администрацияси тузилмасини мақбуллаштириш доирасида президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозими ва унинг бўлинмаси ҳам тугатилди.Шунингдек, Ғофуржон Мирзаев бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига тайинланди. У шу муносабат билан президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди. Мирзаев номзоди аввалроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.Мирзаев илгари Сирдарё вилояти ҳокими бўлиб ишлаган. 2023 йилда у президентнинг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланган.Администрацияда маҳалла институти самарадорлигини ошириш президентнинг вакиллик органлари, ННТ ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмасининг қўшимча вазифаси этиб белгиланди. Давлат мукофотлари ва геральдика соҳаси ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорлик қилиш вазифалари эса Комплаенс хизматига ўтказилди.
https://sputniknews.uz/20260904/migratsiya-agentligi-60193497.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/12/32356598_88:0:1225:853_1920x0_80_0_0_82b7d4f539d190fa65f5083132e391c0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
янги тайинлов, президент администрацияси, пўлат бобожонов, ғофур мирзаев, кадрлар алмашуви, сиёсат, ўзбекистон
янги тайинлов, президент администрацияси, пўлат бобожонов, ғофур мирзаев, кадрлар алмашуви, сиёсат, ўзбекистон
Президент администрациясида кадрлар ва тузилмавий ўзгаришлар амалга оширилди
12:33 07.09.2026 (янгиланди: 12:34 07.09.2026) Ғофуржон Мирзаев бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига тайинланди.
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Пўлат Бобожонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди. Тегишли фармонни президент Шавкат Мирзиёев
имзолади.
Бобожонов аввал ички ишлар вазири лавозимида ишлаган. У 2012 йилдан Хоразм вилоятига раҳбарлик қилган, 2017 йилда эса ички ишлар вазири этиб тайинланган.
Президент администрацияси тузилмасини мақбуллаштириш доирасида президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозими ва унинг бўлинмаси ҳам тугатилди.
Шунингдек, Ғофуржон Мирзаев бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига
тайинланди. У шу муносабат билан президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди. Мирзаев номзоди аввалроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.
Мирзаев илгари Сирдарё вилояти ҳокими бўлиб ишлаган. 2023 йилда у президентнинг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланган.
Администрацияда маҳалла институти самарадорлигини ошириш президентнинг вакиллик органлари, ННТ ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмасининг қўшимча вазифаси этиб белгиланди. Давлат мукофотлари ва геральдика соҳаси ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорлик қилиш вазифалари эса Комплаенс хизматига ўтказилди.