https://sputniknews.uz/20260904/migratsiya-agentligi-60193497.html
Миграция агентлиги директори ўзгарди
Миграция агентлиги директори ўзгарди
Sputnik Ўзбекистон
2024 йилдан буён агентликка раҳбарлик қилиб келаётган Беҳзод Мусаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод қилинди. Абдураҳмонов 1974 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Тошкент иқтисодиёт университетини тамомлаган. У 2021 йил июлидан буён Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
2026-09-04T09:28+0500
2026-09-04T09:28+0500
2026-09-04T10:47+0500
жамият
миграция агентлиги
янги тайинлов
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/1f/21173682_36:0:1766:973_1920x0_80_0_0_202096c91c2efacf29f8a5484603d150.jpg
ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik. Ўзбекистон президентининг тегишли қарори билан Беҳзод Мусаев Миграция агентлиги директори лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.Унинг лавозимидан озод этилишига бошқа ишга ўтиши сабаб қилиб кўрсатилган. У 2024 йил 23 сентябрь куни Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбари лавозимига тайинланганди. Ўшанда агентлик Вазирлар Маҳкамасига бўйсунувига ўтказилганди.Ундан олдин Мусаев камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири бўлиб ишлаган. Шунингдек, у соғлиқни сақлаш вазири, ижтимоий ривожланиш масалалари бўйича бош вазир ўринбосари, Ҳисоб палатаси ва Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимларида ҳам фаолият юритган.Президент агентликнинг янги раҳбари этиб Муҳсинхўжа Абдураҳмоновни тайинлади. У 2021 йил июлидан буён Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.Абдураҳмонов 1974 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Тошкент иқтисодиёт университетини тамомлаган. Чико шаҳридаги Калифорния давлат университетида (АҚШ) стажировка ўтаган, Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси курсларида таҳсил олган.1998−2001 йилларда Отару коммерция университетида (Япония) магистратурада, 2001−2004 йилларда Хоккайдо университетида (Япония) докторантурада таҳсил олган. 2006−2008 йилларда эса шу университетда илмий тадқиқотчи бўлиб ишлаган.2004−2006 йилларда “Coca-Cola Uzbekistan LLC” компаниясида менежер, 2008−2017 йилларда MTRUST (Япония) компанияси бош директори лавозимида фаолият юритган2018−2021 йилларда Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи бўлган. Кейин қисқа муддат Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг инвестициялар бўйича бошқармасига раҳбарлик қилган.
https://sputniknews.uz/20260903/russia-ish-hujjat-uzbekistan-rasmiylashtirish-60162553.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/1f/21173682_252:0:1549:973_1920x0_80_0_0_353381cc1b550ae5443dd50838c7a773.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, миграция агентлиги, янги тайинлов, ўзбекистон
жамият, миграция агентлиги, янги тайинлов, ўзбекистон
Миграция агентлиги директори ўзгарди
09:28 04.09.2026 (янгиланди: 10:47 04.09.2026) 2024 йилдан буён агентликка раҳбарлик қилиб келаётган Мусаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод қилинди.
ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik. Ўзбекистон президентининг тегишли қарори билан Беҳзод Мусаев Миграция агентлиги директори лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов
маълум қилди. Унинг лавозимидан озод этилишига бошқа ишга ўтиши сабаб қилиб кўрсатилган. У 2024 йил 23 сентябрь куни Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбари лавозимига тайинланганди. Ўшанда агентлик Вазирлар Маҳкамасига бўйсунувига ўтказилганди.
Ундан олдин Мусаев камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири бўлиб ишлаган. Шунингдек, у соғлиқни сақлаш вазири, ижтимоий ривожланиш масалалари бўйича бош вазир ўринбосари, Ҳисоб палатаси ва Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимларида ҳам фаолият юритган.
Президент агентликнинг янги раҳбари этиб Муҳсинхўжа Абдураҳмоновни тайинлади. У 2021 йил июлидан буён Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Абдураҳмонов 1974 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Тошкент иқтисодиёт университетини тамомлаган. Чико шаҳридаги Калифорния давлат университетида (АҚШ) стажировка ўтаган, Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси курсларида таҳсил олган.
1998−2001 йилларда Отару коммерция университетида (Япония) магистратурада, 2001−2004 йилларда Хоккайдо университетида (Япония) докторантурада таҳсил олган. 2006−2008 йилларда эса шу университетда илмий тадқиқотчи бўлиб ишлаган.
2004−2006 йилларда “Coca-Cola Uzbekistan LLC” компаниясида менежер, 2008−2017 йилларда MTRUST (Япония) компанияси бош директори лавозимида фаолият юритган
2018−2021 йилларда Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи бўлган. Кейин қисқа муддат Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг инвестициялар бўйича бошқармасига раҳбарлик қилган.