Палов индекси: Тошкентда ош тайёрлаш 130 минг сўмдан ошди

Oбуна бўлиш
Августда бир килограмм палов тайёрлаш учун энг кўп харажат Тошкент шаҳрида — 130,3 минг сўм, энг кам харажат Қорақалпоғистонда — 109,6 минг сўм бўлди.
Миллий статистика қўмитаси 2026 йил август ойи учун Ўзбекистон ҳудудларида бир килограмм палов тайёрлаш қанчага тушишини ҳисоблаб чиқди.
Маълумотларга кўра, палов учун зарур маҳсулотларнинг энг юқори қиймати Тошкент шаҳрида қайд этилди — 130 285 сўм. Энг паст кўрсаткич эса Қорақалпоғистон Республикасида — 109 605 сўмни ташкил этди.
Шу тариқа, Тошкентда бир килограмм палов учун маҳсулотлар Қорақалпоғистонга нисбатан 20 680 сўм ёки қарийб 19 фоиз қимматроққа тушади.
Июль ойига нисбатан палов тайёрлаш қиймати Тошкент шаҳрида 1,2 фоиз, Қорақалпоғистонда эса 2,1 фоизга ошган.
Палов қийматини ҳисоблашда кунгабоқар ёғи, пиёз, мол гўшти, сабзи, лазер гуруч, нўхат, зира ва ош тузининг ўртача нархлари инобатга олинган.
Қўмитанинг эслатишича, бу рақамлар ҳудудларда сотилаётган тайёр палов нархини эмас, балки уни тайёрлаш учун зарур маҳсулотларнинг ҳисобланган ўртача қийматини ифодалайди.
Янгиликлар лентаси
0