https://sputniknews.uz/20260906/usa-seattle-uzbekistan-bosh-konsulxona-60239218.html
АҚшнинг Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди
АҚшнинг Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди
Sputnik Ўзбекистон
Сиэтлда Ўзбекистон Бош консулхонаси иш бошлади. У Вашингтон, Орегон, Айдахо ва Монтана штатларидаги фуқароларга консуллик хизматларини кўрсатади, савдо, инвестиция ва технология алоқаларини ҳам ривожлантиради.
2026-09-06T09:18+0500
2026-09-06T09:18+0500
2026-09-06T09:18+0500
дипломатия
сиёсат
комил алламжонов
вашингтон
ақш
бош консулхона
консуллик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/06/60239054_0:135:1448:950_1920x0_80_0_0_02e1fd42f5e011c9f0704924dc687f01.png
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. АҚШнинг Сиэтл шаҳрида жорий йил март ойидан буён фаолият юритаётган Ўзбекистон Республикаси Бош консулхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари маслаҳатчиси Комил Алламжонов маълум қилди.Унинг қайд этишича, мазкур дипломатик ваколатхона Ўзбекистоннинг Тинч океани шимоли-ғарбий минтақасидаги биринчи консуллик муассасаси ҳисобланади. Янги Бош консулхона Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги савдо, инвестиция, технология, таълим ҳамда халқлараро алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.Хусусан, Бош консулхона хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш, Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномасини бериш, виза ва бошқа консуллик хизматларини кўрсатади. Айрим хизматлар, жумладан, биометрик паспорт олиш учун ариза берувчининг шахсан келиши талаб этилади.Аввал Вашингтон, Орегон, Айдахо ва Монтана штатлари Нью-Йоркдаги Ўзбекистон Бош консулхонасининг консуллик округига кирган. Шу боис Сиэтлда ваколатхона очилиши АҚШнинг шимоли-ғарбида яшовчи ўзбекистонликлар учун консуллик хизматларидан фойдаланишни анча қулайлаштиради.Ушбу Бош консулхонага Ахрор Бурҳонов Бош консул сифатида раҳбарлик қилмоқда.
https://sputniknews.uz/20260708/usa-ozbek-mahalla-58893414.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/06/60239054_0:0:1448:1086_1920x0_80_0_0_4879ee8c4765169211c89596eb71e56c.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дипломатия, сиёсат, комил алламжонов, вашингтон, ақш, бош консулхона, консуллик
дипломатия, сиёсат, комил алламжонов, вашингтон, ақш, бош консулхона, консуллик
АҚшнинг Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди
Янги Бош консулхона АҚШ шимоли-ғарбида яшовчи ўзбекистонликларга консуллик хизматларидан анча қулай фойдаланиш имконини беради.
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. АҚШнинг Сиэтл шаҳрида жорий йил март ойидан буён фаолият юритаётган Ўзбекистон Республикаси Бош консулхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари маслаҳатчиси Комил Алламжонов
маълум қилди.
Унинг қайд этишича, мазкур дипломатик ваколатхона Ўзбекистоннинг Тинч океани шимоли-ғарбий минтақасидаги биринчи консуллик муассасаси ҳисобланади. Янги Бош консулхона Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги савдо, инвестиция, технология, таълим ҳамда халқлараро алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Бош консулхонанинг расмий маълумотларига кўра, унинг консуллик округига Вашингтон, Орегон, Айдахо ва Монтана штатлари киради. Шу штатларда яшовчи Ўзбекистон фуқаролари энди консуллик хизматлари бўйича Сиэтлдаги ваколатхонага мурожаат қилиши мумкин.
Хусусан, Бош консулхона хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш, Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномасини бериш, виза ва бошқа консуллик хизматларини кўрсатади. Айрим хизматлар, жумладан, биометрик паспорт олиш учун ариза берувчининг шахсан келиши талаб этилади.
Аввал Вашингтон, Орегон, Айдахо ва Монтана штатлари Нью-Йоркдаги Ўзбекистон Бош консулхонасининг консуллик округига кирган. Шу боис Сиэтлда ваколатхона очилиши АҚШнинг шимоли-ғарбида яшовчи ўзбекистонликлар учун консуллик хизматларидан фойдаланишни анча қулайлаштиради.
Ушбу Бош консулхонага Ахрор Бурҳонов Бош консул сифатида раҳбарлик қилмоқда.