АҚШда “Ўзбек маҳалласи” ташкил этилди

© Информационное агентство ДунёВ Сиэтле создано общественное объединение "Узбекская махалля"
В Сиэтле создано общественное объединение Узбекская махалля - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2026
Oбуна бўлиш
АҚШнинг Сиэтл шаҳрида “Ўзбек маҳалласи” жамоат бирлашмаси расман рўйхатдан ўтди. У ватандошларни бирлаштириш ва миллий қадриятларни тарғиб қилиш билан шуғулланади
ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. АҚШнинг Вашингтон штати Сиэтл шаҳрида истиқомат қилаётган ўзбекистонликлар ташаббуси билан “Ўзбек маҳалласи” жамоат бирлашмаси ташкил этилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, бирлашма Вашингтон штати ҳукумати томонидан расман рўйхатдан ўтказилган. Бу Сиэтл ва унинг атрофида яшовчи ўзбек жамоаси фаолиятини ҳуқуқий асосда йўлга қўйиш имконини беради.
Ҳозирда Вашингтон штатида 3 мингдан зиёд ўзбекистонлик истиқомат қилади. Уларнинг бир қисми Сиэтл ва атрофидаги йирик технологик ҳамда трансмиллий компанияларда дастурий таъминот, сунъий интеллект, муҳандислик, авиация, тиббиёт ва тадбиркорлик соҳаларида фаолият юритмоқда.
“Ўзбек маҳалласи” жамоат бирлашмаси раиси этиб АҚШ давлат бошқаруви тизимида 15 йиллик тажрибага эга Мусо Холмуродов тайинланган. У ҳозирда Вашингтон штати Тузатиш ишлари департаментида бошқарувчи лавозимида ишлайди.
Бирлашма ватандошларни бирлаштириш, миллий байрамлар ва маданий тадбирларни ташкил этиш, АҚШга янги келган ўзбекистонликларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш, шунингдек, ёш авлодда она тили ва миллий қадриятларга қизиқишни кучайтиришни мақсад қилган.

Маълумот учун, Сиэтл ва унинг атрофи АҚШнинг муҳим технологик ва авиация марказларидан бири бўлиб, ҳудуд Amazon, Microsoft ва Boeing каби йирик корпорациялар фаолияти билан танилган.

Ифтары для узбекистанцев за рубежом пройдут в более чем 50 городах во время Рамадана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.02.2026
Рамазонда хориждаги ўзбекистонликлар учун 50 тадан ортиқ шаҳарда ифторликлар ўтказилади
Янгиликлар лентаси
0