https://sputniknews.uz/20260906/un-xarita-proektsiya-60245781.html
Адолатли дунё адолатли харитадан бошланади: БМТ янги харита проекциясини қўллаб-қувватлади
Адолатли дунё адолатли харитадан бошланади: БМТ янги харита проекциясини қўллаб-қувватлади
Sputnik Ўзбекистон
БМТ Бош Ассамблеяси Африкани кичрайтириб кўрсатмайдиган Equal Earth харита проекциясини қўллаб-қувватлади. Резолюцияни 164 давлат маъқуллади, АҚШ қарши овоз берди. Янги харита майдонларни аниқроқ кўрсатади.
2026-09-06T14:47+0500
2026-09-06T14:47+0500
2026-09-07T10:03+0500
бмт
африка
дунё янгиликлари
дунёда
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/149/02/1490291_0:0:1500:844_1920x0_80_0_0_5e66709ced2c91b79fa2425a5801e14d.jpg
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. БМТ Бош Ассамблеяси Африка ва бошқа ҳудудларнинг ҳақиқий майдонини аниқроқ акс эттирувчи Equal Earth харита проекциясидан кенгроқ фойдаланишни қўллаб-қувватловчи резолюцияни маъқуллади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.Ҳужжатни 164 та давлат қўллаб-қувватлади, олтита давлат бетараф қолди. АҚШ ягона қарши овоз берган мамлакат бўлди.Гап XVI асрда яратилган Меркатор проекцияси ҳақида кетмоқда. У денгиз навигацияси учун қулай, аммо қутбларга яқин ҳудудларни катталаштириб, экватор атрофидаги қитъаларни нисбатан кичик кўрсатади. Масалан, унда Гренландия Африка билан деярли бир хил кўринади, ҳолбуки Африка майдони ундан тахминан 14 баробар катта.Equal Earth проекцияси эса қитъалар майдонининг ўзаро нисбатини аниқроқ сақлайди. Резолюция мажбурий эмас ва Меркатор харитасидан денгиз ҳамда ҳаво навигациясида фойдаланишни тақиқламайди.Того йил охиригача мактаб география дарсликларидаги хариталарни янгилашни режалаштирмоқда. Африка Иттифоқи раҳбари Маҳмуд Али Юсуф эса Африка "ҳақиқий ўлчами ва дунёдаги муносиб ўрни билан" акс эттирилиши кераклигини таъкидлади.
https://sputniknews.uz/20260521/un-central-asia-chegara-masala-etirof-57733404.html
африка
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/149/02/1490291_188:0:1313:844_1920x0_80_0_0_a604db66f4b1de5dbe8d83156d705523.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
бмт, африка, дунё янгиликлари, дунёда
бмт, африка, дунё янгиликлари, дунёда
Адолатли дунё адолатли харитадан бошланади: БМТ янги харита проекциясини қўллаб-қувватлади
14:47 06.09.2026 (янгиланди: 10:03 07.09.2026) БМТ Бош Ассамблеяси Африка ва бошқа қитъаларнинг ҳақиқий майдонини аниқроқ кўрсатувчи Equal Earth харитасини қўллаб-қувватлади.
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. БМТ Бош Ассамблеяси Африка ва бошқа ҳудудларнинг ҳақиқий майдонини аниқроқ акс эттирувчи Equal Earth харита проекциясидан кенгроқ фойдаланишни қўллаб-қувватловчи резолюцияни маъқуллади. Бу ҳақда РИА Новости
хабар берди.
Ҳужжатни 164 та давлат қўллаб-қувватлади, олтита давлат бетараф қолди. АҚШ ягона қарши овоз берган мамлакат бўлди.
Ташаббусни Того Африка давлатлари номидан илгари сурди. Мамлакат ташқи ишлар вазири Робер Дюссе овоз бериш арафасида деди: "Адолатли дунё адолатли харитадан бошланади".
Гап XVI асрда яратилган Меркатор проекцияси ҳақида кетмоқда. У денгиз навигацияси учун қулай, аммо қутбларга яқин ҳудудларни катталаштириб, экватор атрофидаги қитъаларни нисбатан кичик кўрсатади. Масалан, унда Гренландия Африка билан деярли бир хил кўринади, ҳолбуки Африка майдони ундан тахминан 14 баробар катта.
Equal Earth проекцияси эса қитъалар майдонининг ўзаро нисбатини аниқроқ сақлайди. Резолюция мажбурий эмас ва Меркатор харитасидан денгиз ҳамда ҳаво навигациясида фойдаланишни тақиқламайди.
Того йил охиригача мактаб география дарсликларидаги хариталарни янгилашни режалаштирмоқда. Африка Иттифоқи раҳбари Маҳмуд Али Юсуф эса Африка "ҳақиқий ўлчами ва дунёдаги муносиб ўрни билан" акс эттирилиши кераклигини таъкидлади.