https://sputniknews.uz/20260521/un-central-asia-chegara-masala-etirof-57733404.html
БМТ Марказий Осиёни чегара масалаларида намуна сифатида эътироф этди
БМТ Марказий Осиёни чегара масалаларида намуна сифатида эътироф этди
Sputnik Ўзбекистон
БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон биргаликда тақдим этган чегара баҳсларини тинч ҳал қилиш резолюциясини консенсус асосида қабул қилди.
2026-05-21T10:28+0500
2026-05-21T10:28+0500
2026-05-21T10:28+0500
ўзбекистон
чегара
қирғизистон
тожикистон
марказий осиё
тинчлик
сиёсат
бмт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/15/57733099_31:0:1169:640_1920x0_80_0_0_20931af1bcc5a8057e95314e6fe373af.jpg
ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. БМТ Бош Ассамблеяси Қирғизистон ташаббуси билан “Чегара баҳсларини тинч йўл билан ҳал қилиш” резолюциясини консенсус асосида қабул қилди. Бу ҳақда Қирғизистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.Ҳужжат Қирғизистон томонидан Тожикистон ва Ўзбекистон билан биргаликда тақдим этилган. Унга 40 тадан ортиқ давлат ҳаммуаллифлик қилган.Ҳужжатда давлатлар чегара баҳсларига дуч келганда, ечим тинчлик, қонунийлик ва мулоқотга асосланиши кераклиги таъкидланган.Қайд этилишича, резолюцияда акс этган Марказий Осиё тажрибаси халқаро ҳамжамият учун конструктив намуна, қўшни давлатлар ўртасида яхши муносабатлар модели ва минтақанинг халқаро тинчлик ҳамда хавфсизликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси сифатида қаралади.Қирғизистон ТИВнинг таъкидлашича, халқаро ҳамжамият Марказий Осиё давлатларининг минтақада тинчлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлашга интилишини бир овоздан қўллаб-қувватлаган.
https://sputniknews.uz/20251116/uzbekistan-kyrgyzstan-tajikistan-chegara-kelishuv-53511142.html
ўзбекистон
қирғизистон
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/15/57733099_174:0:1027:640_1920x0_80_0_0_c88f338158d4282834600cbe5320ff99.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, чегара, қирғизистон, тожикистон, марказий осиё, тинчлик, сиёсат, бмт
ўзбекистон, чегара, қирғизистон, тожикистон, марказий осиё, тинчлик, сиёсат, бмт
БМТ Марказий Осиёни чегара масалаларида намуна сифатида эътироф этди
БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон биргаликда тақдим этган чегара масалаларини тинч ҳал қилиш резолюциясини қабул қилди.
ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. БМТ Бош Ассамблеяси Қирғизистон ташаббуси билан “Чегара баҳсларини тинч йўл билан ҳал қилиш” резолюциясини консенсус асосида қабул қилди. Бу ҳақда Қирғизистон ТИВ матбуот хизмати
хабар берди.
Ҳужжат Қирғизистон томонидан Тожикистон ва Ўзбекистон билан биргаликда тақдим этилган. Унга 40 тадан ортиқ давлат ҳаммуаллифлик қилган.
Қирғизистон ТИВ маълумотига кўра, резолюциянинг асосий мақсади — минтақа давлатларининг чегара каби нозик масалаларни тинч воситалар, хусусан, мулоқот, музокара ва ўзаро келишилган усуллар орқали ҳал қилиш тажрибасини халқаро ҳамжамиятга кўрсатиш.
Ҳужжатда давлатлар чегара баҳсларига дуч келганда, ечим тинчлик, қонунийлик ва мулоқотга асосланиши кераклиги таъкидланган.
Қайд этилишича, резолюцияда акс этган Марказий Осиё тажрибаси халқаро ҳамжамият учун конструктив намуна, қўшни давлатлар ўртасида яхши муносабатлар модели ва минтақанинг халқаро тинчлик ҳамда хавфсизликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси сифатида қаралади.
“Резолюциянинг қабул қилиниши Қирғизистон ва минтақа давлатларининг ўнлаб йиллар давомида ечим топмаган мураккаб масалаларни тинч йўл билан ҳал қилиш қобилияти халқаро даражада эътироф этилганининг яна бир тасдиғидир”, — дейилади хабарда.
Қирғизистон ТИВнинг таъкидлашича, халқаро ҳамжамият Марказий Осиё давлатларининг минтақада тинчлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлашга интилишини бир овоздан қўллаб-қувватлаган.