https://sputniknews.uz/20260906/tashkent-central-asia-sanat-markaz-60246792.html
Тошкентда Марказий Осиёдаги илк замонавий санъат маркази очилди
Тошкентда Марказий Осиёдаги илк замонавий санъат маркази очилди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда CCA Tashkent Замонавий санъат маркази очилди. 1912 йилги собиқ дизель станцияси биносида кўргазма заллари, кутубхона, таълим ва жамоат майдонлари жойлашган. Марказ HIKMAH кўргазмаси билан иш бошлади.
2026-09-06T17:17+0500
2026-09-06T17:17+0500
2026-09-06T17:17+0500
маданият
санъат
кўргазма
концерт
саида мирзиёева
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/06/60246590_0:1295:2048:2447_1920x0_80_0_0_e24d9f694e93fa84aa1e2668c17906a9.jpg
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Тошкентда CCA Tashkent Замонавий санъат марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева маълум қилди.Янги маданий марказ 1912 йилда қурилган собиқ дизель электр станцияси ва трамвай депоси биносида жойлашган. Тарихий иншоотни реконструкция қилиш лойиҳаси Studio KO архитектура бюроси томонидан амалга оширилди.CCA Tashkent Ўзбекистондаги биринчи доимий замонавий санъат маркази бўлиб, Марказий Осиёда ҳам шу форматдаги илк маданий институция сифатида тақдим этилмоқда.Бу ерда кўргазмалардан ташқари маърузалар, очиқ мулоқотлар, фильм намойишлари, концертлар ва перформанслар ўтказиб борилади. Дастур тасвирий санъат, кино, дизайн, адабиёт ва мусиқани қамраб олади.Марказ ўз фаолиятини бош куратор Сара Раза тайёрлаган HIKMAH халқаро гуруҳ кўргазмаси билан бошлади. Унда турли мамлакатлар ижодкорларининг асарлари тақдим этилган. Кўргазма 2027 йил 31 январгача давом этади, унга кириш бепул.
https://sputniknews.uz/20260510/mirziyoeva-venezia-axunov-korgazma-57482778.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/06/60246590_0:955:2048:2491_1920x0_80_0_0_017c716b02867a37aa9a078f220eeece.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, санъат, кўргазма, концерт, саида мирзиёева, ўзбекистон
маданият, санъат, кўргазма, концерт, саида мирзиёева, ўзбекистон
Тошкентда Марказий Осиёдаги илк замонавий санъат маркази очилди
Тошкентда 1912 йилги собиқ дизель электр станцияси биносида CCA Tashkent Замонавий санъат маркази очилди.
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Тошкентда CCA Tashkent Замонавий санъат марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева
маълум қилди.
Янги маданий марказ 1912 йилда қурилган собиқ дизель электр станцияси ва трамвай депоси биносида жойлашган. Тарихий иншоотни реконструкция қилиш лойиҳаси Studio KO архитектура бюроси томонидан амалга оширилди.
Марказда кўргазма заллари, санъат ва визуал маданиятга ихтисослашган кутубхона, концепт-стор, таълим майдонлари, шунингдек, учрашув ва тадқиқотлар учун жамоат ҳудудлари ташкил этилган.
CCA Tashkent Ўзбекистондаги биринчи доимий замонавий санъат маркази бўлиб, Марказий Осиёда ҳам шу форматдаги илк маданий институция сифатида тақдим этилмоқда.
Бу ерда кўргазмалардан ташқари маърузалар, очиқ мулоқотлар, фильм намойишлари, концертлар ва перформанслар ўтказиб борилади. Дастур тасвирий санъат, кино, дизайн, адабиёт ва мусиқани қамраб олади.
Марказ ўз фаолиятини бош куратор Сара Раза тайёрлаган HIKMAH халқаро гуруҳ кўргазмаси билан бошлади. Унда турли мамлакатлар ижодкорларининг асарлари тақдим этилган. Кўргазма 2027 йил 31 январгача давом этади, унга кириш бепул.