Саида Мирзиёева Венецияда Вячеслав Ахунов кўргазмасида бўлди

© Телеграм канал С.МирзиёевойСаида Мирзиёева посетила выставку Вячеслава Ахунова в Венеции
Саида Мирзиёева посетила выставку Вячеслава Ахунова в Венеции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.05.2026
Oбуна бўлиш
Саида Мирзиёева Венеция биенналеси доирасида Вячеслав Ахуновнинг ярим асрлик ижодини қамраб олган кўргазмаси билан танишди.
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Саида Мирзиёева 61-Венеция биенналеси доирасида тақдим этилган таниқли ўзбекистонлик рассом Вячеслав Ахуновнинг “Ақл воситалари” кўргазмасини кўздан кечирди. Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари ўзининг Telegram каналида маълум қилди.
Кўргазма Венециядаги Palazzo Franchetti саройида ташкил этилган. Лойиҳа рассомнинг деярли ярим асрлик ижодий фаолиятини қамраб олади ва 1970 йилларда яратилган, аммо илгари кенг намойиш этилмаган асарларни ҳам ўз ичига олади.
Тошкент замонавий санъат маркази — CCA Tashkent маълумотига кўра, “Instruments of the Mind” 61-Венеция биенналесининг расмий параллель лойиҳаси сифатида тақдим этилмоқда. Экспозициядан рассомнинг рангтасвир, графика, видео ва инсталляция жанридаги ишлари ўрин олган.
Лойиҳа куратори — CCA Tashkent бош куратори ва бадиий директори Сара Раза. Марказ маълумотида кўргазма Ахунов ижодини хотира, такрор ва маънавий изланиш мавзулари орқали ёритиши, шу билан бирга Марказий Осиёнинг замонавий санъат тарихига қўшган ҳиссасини кўрсатиши таъкидланган.
Вячеслав Ахунов Марказий Осиё концептуал санъатининг асосий намояндаларидан бири ҳисобланади. У Тошкентда яшаб ижод қилади ва бир неча ўн йиллар давомида халқаро кўргазмаларда иштирок этиб келган. Кўргазма доирасида рассом ўз шахсий кутубхонасини CCA Tashkentга топшириши режалаштирилган.
“Бу Ўзбекистоннинг бадиий салоҳияти халқаро аудитория билан замонавий санъат тилида мулоқот қилаётганининг ва кўплаб қалбларда акс садо бераётганининг яна бир ёрқин намунасидир”, — деб ёзди Саида Мирзиёева.
61-Венеция биенналеси бу йил “In Minor Keys” — “Минор оҳангларда” мавзуси остида ўтказилмоқда. Халқаро санъат кўргазмаси 2026 йил 9 майдан 22 ноябргача Венециядаги Giardini, Arsenale ва шаҳарнинг бошқа ҳудудларида давом этади.
Выставка студентов ТГТУ технологии и национальные традиции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.04.2026
Тошкентда дизайн, технология ва миллий анъаналар уйғунлиги акс этган кўргазма очилди
Янгиликлар лентаси
0