58 давлатдан 250 делегат: Самарқандда ёш парламентарийлар глобал конференцияси бўлиб ўтди

© Сенат Олий мажлисаВ Самарканде состоялась XII Глобальная конференция молодых парламентариев
В Самарканде состоялась XII Глобальная конференция молодых парламентариев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2026
Oбуна бўлиш
Самарқандда Ёш парламент аъзоларининг XII глобал конференцияси якунланди. Унда 58 давлатдан қарийб 250 киши иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Самарқандда Ёш парламент аъзоларининг XII глобал конференцияси якунланди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати матубот хизмати хабар берди.
Анжуманда 58 давлат ва 11 халқаро ташкилотдан қарийб 250 нафар ёш парламентарий ва эксперт иштирок этди. Конференция Сенат ва Парламентлараро иттифоқ ҳамкорлигида "Мураккаб даврда инсон ҳуқуқлари, адолат ва инсон қадр-қимматини тиклаш йўлида" мавзусида ўтказилди.
Икки кунлик муҳокамаларда можаролар шароитида ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, рақамли технологияларни инсон ҳуқуқларига асосланган ҳолда бошқариш, онлайн хавфсизлик, шахсий маълумотлар дахлсизлиги ва дезинформацияга қарши кураш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, иқлим ўзгариши, ёшлар бандлиги, муносиб меҳнат, иқтисодий имкониятлар ва сиёсий зўравонликка қарши чоралар муҳокама қилинди. Алоҳида сессия Барқарор ривожланиш мақсадларининг 8-мақсади — муносиб меҳнат ва иқтисодий ўсишга бағишланди.
Конференция якунида қабул қилинган ҳужжатда инсон ҳуқуқлари хавфсиз ва муносиб ҳаётнинг асоси экани қайд этилди. Ёш парламентарийлар парламентларни инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ёшларнинг сиёсий ҳамда иқтисодий иштирокини кенгайтиришга чақирди.
Парламентлараро иттифоқ маълумотига кўра, дунё бўйича 30 ёшгача бўлган депутатлар улуши атиги 2,8 фоизни ташкил этади.
Танзила Нарбаева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2026
Сенат раиси Санкт-Петербургда МДҲ ПА йиғилишида иштирок этди
Янгиликлар лентаси
0