Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Кремль Путиннинг Уиткофф ва Кушнер билан музокаралари тафсилотларини очиқлади

© POOL / Медиабанкка ўтишВстреча президента Владимира Путина со Стивом Уиткоффом и Джаредом Кушнером
Встреча президента Владимира Путина со Стивом Уиткоффом и Джаредом Кушнером - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2026
Oбуна бўлиш
Уч соатдан ортиқ давом этган учрашувда Украина можаросини сиёсий-дипломатик ҳал қилиш йўллари ва иқтисодий ҳамкорлик муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. АҚШ президентининг махсус элчиси Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер Россия раҳбари Владимир Путин билан музокараларда Украина можаросини ҳал қилишнинг мумкин бўлган йўллари бўйича ўз фикрларини баён қилди. Бу ҳақда Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Америка вакиллари бу сафарга жиддий тайёргарлик кўрган. Улар нафақат ҳарбий ҳаракатларни тезроқ тугатишдан манфаатдор эканини билдирган, балки вазиятни тартибга солишнинг мумкин бўлган йўллари бўйича бир қатор мулоҳазаларини ҳам шакллантирган.
Юрий Ушаковнинг айтишича, учрашув уч соату ўн дақиқа давом этган. Суҳбат мазмунли, конструктив, ўта очиқ ва ишончли руҳда ўтган, музокаралар ишчи форматда ҳам, тушлик пайтида норасмий шароитда ҳам давом этган.
Ушаковнинг асосий баёнотлари:
Уиткофф ва Кушнер Дональд Трамп топшириғи билан Москвага келган. Бу уларнинг Россияга саккизинчи ташрифи бўлди;
Россия томони махсус ҳарбий операция давомидаги вазиятга ўз баҳосини берди, Россия армиясининг жанговар ҳаракатлар зонасида олдинга силжишдаги ютуқлари қайд этилди;
Путин можаронинг барча асосий сабабларини бартараф этиш зарурлигини таъкидлади ва сиёсий-дипломатик ечимларни излаш бўйича АҚШ билан ишни давом эттириш ниятини тасдиқлади;
Уиткофф ва Кушнер Киевдаги мулоқотларида Путиндан олган баҳолар ва мулоҳазалардан фойдаланишга ваъда берди;
АҚШ вакиллари Путиннинг Киев яқинида нацист жиноятчиларидан бири қайта дафн этилгани ҳақидаги фикрини эътиборга олди;
музокараларда иқтисодий масалалар ва эҳтимолий йирик, ўзаро манфаатли Россия-АҚШ қўшма лойиҳалари ҳам батафсил муҳокама қилинди;
Путин ва Трамп шахсий алоқаларни давом эттиради, Уиткофф ва Кушнер орқали мулоқот ҳам сақланиб қолади.
Путин учрашув бошида Трампга энг яхши тилакларини етказишни сўраган ва унинг Украина можаросини ҳал қилиш бўйича саъй-ҳаракатлари учун миннатдорлик билдирган.
Ушаков музокараларни ҳар икки томон учун ҳам ўз вақтида ўтказилган ва фойдали деб баҳолади.
Россия томонидан учрашувда Ушаков ва РФПИ раҳбари, президентнинг инвестиция-иқтисодий ҳамкорлик бўйича махсус вакили Кирилл Дмитриев ҳам иштирок этди.
Президент РФ Владимир Путин (архивное фото) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.09.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Путин Киевга ҳаво ҳужумларини уч кунга тўхтатишни буюрди
Янгиликлар лентаси
0