Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Путин Киевга ҳаво ҳужумларини уч кунга тўхтатишни буюрди

© POOL / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин (архивное фото)
Президент РФ Владимир Путин (архивное фото) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.09.2026
Oбуна бўлиш
Бу АҚШ делегациясининг музокаралар ўтказиш мақсадида Киевга ташрифи билан боғлиқ.
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Владимир Путин Киевга ҳаво ҳужумларини уч кунга тўхтатишни буюрди. Бу Украинада америкаликлар билан музокараларга тайёргарлик билан боғлиқ, деб хабар берди Дмитрий Песков.

АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф ва куёви Жаред Кушнер бугун Москвага етиб келишди.

АҚШ президенти Дональд Трамп жума куни "Улар Украинадаги можарони тугатиш бўйича таклиф билан боради", деб хабар берган, лекин тафсилотларини очиқламаган эди.

АҚШ ОАВлари хабарига кўра Уиткофф ва Кушнер Москвага ташрифидан сўнг Киевга йўл олишни режалаштирган.
Сешанба куни Путин Москва мулоқот қилишни истаган ҳар бир киши билан музокараларга очиқ эканини таъкидлади. Унинг айтишича, Оқ уй вакиллари Кремлда ҳамиша мамнуният билан кутиб олинади ва Россия улар билан ишлашга тайёр. Путин аввалроқ Россия музокараларга қайтишга ва 2025 йил август ойида Аляскада муҳокама қилинган барча масалаларни кўриб чиқишга тайёрлигини билдирган эди.
Зать президента США Джаред Кушнер и спецпосланник Стив Уиткофф - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.09.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Америкалик музокарачилар "можарони тугатиш бўйича таклиф" билан Москвага етиб келди
Янгиликлар лентаси
0