Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Покистон ЕОИИга Яқин Шарқ, Жанубий Осиё ва Африка бозорларини очмоқчи

© Sputnik / СтрингерФлаг Пакистана
Флаг Пакистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2026
Oбуна бўлиш
Покистон ЕОИИ билан эркин савдога қўшилиш жараёнини 2027 йил январда бошлайди, деди мамлакатнинг Россиядаги элчиси.
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Покистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан эркин савдога қўшилиш жараёнини 2027 йил январда бошлайди. Бу ҳақда мамлакатнинг Россиядаги элчиси Файсал Ниёз Тирмизи Sputnik мухбирига маълум қилди.
"Покистон ЕОИИ давлатлари учун Яқин Шарқ, Жанубий Осиё ва Африка билан алоқаларни очади", — деди дипломат.
Унинг сўзларига кўра, Покистон Яқин Шарқ, Жанубий ва Марказий Осиё ўртасидаги табиий кўприк ҳисобланади.
"Жараён келаси йил январь ойидан бошланади", — деди Тирмизи Покистоннинг ЕОИИ билан эркин савдога қўшилиши ҳақида.
Дипломат Покистон иқтисодиёти ҳажми қарийб ярим триллион доллар эканини таъкидлади. Мамлакат аҳолиси 260 миллион кишини ташкил этади, уларнинг 72 фоизи 30 ёшдан кичик.
Тирмизи Покистон "Шимол–Жануб" халқаро транспорт йўлагида ҳам иштирок этаётганини қайд этди.
Аввалроқ ЕОИИ ва Покистон эркин савдо тўғрисидаги битимни тузиш мақсадга мувофиқлигини ўрганиш учун қўшма тадқиқот гуруҳини шакллантиришга келишиб олган эди.
Транспортный коридор Север-Юг. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2026
Россия Ўзбекистон орқали Ҳинд океанига темир йўл орқали чиқиш лойиҳасини кўриб чиқмоқда
Янгиликлар лентаси
0