Россия Ўзбекистон орқали Ҳинд океанига темир йўл орқали чиқиш лойиҳасини кўриб чиқмоқда

© Sputnik / Сергей СубботинТранспортный коридор "Север-Юг".
Транспортный коридор Север-Юг. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2026
Oбуна бўлиш
Янги йўналиш Афғонистон ва Покистон орқали Ҳинд океанига чиқиши кўзда тутилмоқда. Россия уни ҳозирги шароитда муҳим муқобил йўлак деб ҳисобламоқда.
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Россия Туркманистон ва Ўзбекистон билан Афғонистон ҳамда Покистон орқали Ҳинд океанига темир йўл йўналишларини узайтириш имкониятларини ўрганмоқда. Бу ҳақда Россия бош вазири ўринбосари Марат Хуснуллин маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Туркманистон ва Ўзбекистон томони билан бу йўналиш устида фаол иш олиб борилмоқда.
Хуснуллин ҳозир Каспий денгизини шарқдан айланиб ўтувчи темир йўл йўналиши ҳам ривожлантирилаётганини таъкидлади. Бундан ташқари, Россия Транспорт вазирлиги Марказий Осиё давлатлари билан Ўзбекистон ва Афғонистон орқали Ҳинд океанига автомобиль йўлагини ишлаб чиқмоқда.

Россия бош вазири ўринбосари бу йўналишни, айниқса Эрондаги ҳозирги вазиятни ҳисобга олганда, зарур қўшимча транспорт йўлаги деб атади.

Ўзбекистоннинг Трансафғон йўналишини ривожлантириш бўйича алоҳида лойиҳаси ҳам бор. 2025 йил июлда Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон Термиз – Найбобод – Майданшаҳр – Лоғар – Харлачи Трансафғон темир йўлининг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш бўйича уч томонлама ҳадли битим имзолаган.
Йўналишда юк ташиш аллақачон ўсмоқда. Ўзбекистон Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, 2024 йилда Трансафғон йўналишида ташилган юклар ҳажми 5 млн тоннадан ошган, шундан 3 млн тоннадан зиёди Ўзбекистон орқали Афғонистонга транзит ҳиссасига тўғри келган.
ЖД станция Ташкент-Товарный  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2026
Ўзбекистон халқаро транзитдан 600 млн долларгача қўшимча даромад олиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0