https://sputniknews.uz/20260905/shavkat-mirziyoev-rasmiy-tashrif-bilan-serbiyaga-boradi-60235203.html
Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Сербияга боради
Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Сербияга боради
Sputnik Ўзбекистон
Ташриф доирасида музокаралар ва бизнес-форум бўлиб ўтади. 05.09.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-09-05T15:53+0500
2026-09-05T15:53+0500
2026-09-05T15:55+0500
ўзбекистон
сербия
шавкат мирзиёев
александр вучич
музокаралар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/01/17/42161651_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_14694e19b9303354e31eb5ef99fb025e.jpg
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сербия президенти Александр Вучичнинг таклифига биноан 7-8 сентябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.Ташриф дастурига мувофиқ, Белград шаҳрида олий даражадаги музокаралар ҳамда икки мамлакатнинг расмийлари ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес форуми ўтказилади.Бўлажак мулоқотлар кун тартибидан Ўзбекистон – Сербия кўп қиррали шериклигини янада мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган.Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда транспорт, машинасозлик, енгил ва озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, ахборот технологиялари каби устувор йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилади.Тартибли меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинади.Саммит якунида ҳукуматлараро ва идоралараро келишувларнинг салмоқли тўплами қабул қилиниши кўзда тутилган.Эслатиб ўтамиз, Сербия президенти Александр Вучич 2025 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган эди. Ташриф доирасида қатор ҳужжатлар имзоланган эди.
https://sputniknews.uz/20251029/serbia-uzbekistan-deklaratsiya-hujjatlar-imzolanish-53050450.html
ўзбекистон
сербия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/01/17/42161651_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_c8d6ffa86935eae36b557c5e79c0fae4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, сербия, шавкат мирзиёев, александр вучич, музокаралар
ўзбекистон, сербия, шавкат мирзиёев, александр вучич, музокаралар
Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Сербияга боради
15:53 05.09.2026 (янгиланди: 15:55 05.09.2026) Ташриф доирасида музокаралар ва бизнес-форум бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сербия президенти Александр Вучичнинг таклифига биноан 7-8 сентябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
Ташриф дастурига мувофиқ, Белград шаҳрида олий даражадаги музокаралар ҳамда икки мамлакатнинг расмийлари ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес форуми ўтказилади.
Бўлажак мулоқотлар кун тартибидан Ўзбекистон – Сербия кўп қиррали шериклигини янада мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган.
Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда транспорт, машинасозлик, енгил ва озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, ахборот технологиялари каби устувор йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилади.
Тартибли меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинади.
Саммит якунида ҳукуматлараро ва идоралараро келишувларнинг салмоқли тўплами қабул қилиниши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, Сербия президенти Александр Вучич 2025 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган эди. Ташриф доирасида қатор ҳужжатлар имзоланган эди.