Тошкентда Шаҳрисабз кўчасининг 1,2 км қисмида BRT йўлаги очилди

© ЦОДД г.ТашкентаВ Ташкенте введён в эксплуатацию первый этап выделенной линии для автобусов (BRT) на улице Шахрисабз,
В Ташкенте введён в эксплуатацию первый этап выделенной линии для автобусов (BRT) на улице Шахрисабз,  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.09.2026
Oбуна бўлиш
Йўлак Миробод кўчаси (“Grand Mir” меҳмонхонаси олдидаги айланма) ва Амир Темур шоҳкўчаси (Санъат музейи) оралиғида ташкил этилган.
ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik. Тошкентда Шаҳрисабз кўчасида автобуслар учун ажратилган йўлакнинг (BRT) биринчи босқичи фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази (ЙҲТЭМ) хабар берди.
Биринчи босқич Шаҳрисабз, Миробод ва Шота Руставели кўчалари туташган айланма чорраҳадан Амир Темур шоҳкўчаси билан кесишмагача бўлган 1,2 километрлик участкани қамраб олди.
Таъкидланишича, BRT инфратузилмаси доирасида 6 та янги автобус бекати ташкил этилиб, жамоат транспорти учун алоҳида ҳаракат йўлаги шакллантирилган. Йўлак умумий транспорт оқимидан бордюрлар орқали жисмонан ажратилган. Бу автобусларнинг тирбандликка камроқ боғлиқ ҳолда ҳаракатланиши ва қатнов оралиғининг барқарорлигини таъминлашга хизмат қилиши кўзда тутилган.
1,2 километрлик ушбу участка Шаҳрисабз кўчасида BRT инфратузилмасини шакллантиришнинг биринчи босқичи ҳисобланади. Умумий лойиҳа доирасида Шаҳрисабз кўчасининг қарийб 3 километрлик қисмида БРТ йўлагини ташкил этиш кўзда тутилган.
Март ойида Тошкент шаҳридаги тўртта кўчада 2026 йилда автобуслар учун BRT йўлаклари қурилиши режалаштирилаётгани маълум бўлганди. Дастлабки босқичда умумий узунлиги 16,2 километр бўлган BRT йўналишлари Шаҳрисабз, Амир Темур, Мирзо Улуғбек ва Янги Сергели кўчаларида ташкил этилиши белгиланган.
Тошкентда транспорт ҳаракати - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.07.2026
Тошкентнинг Шаҳрисабз кўчасида BRT йўлаги қурилиши бошланади
Янгиликлар лентаси
0