https://sputniknews.uz/20260904/ozbekiston-rostov-60200977.html
Ўзбекистон ва Ростов вилояти ҳамкорликни мустаҳкамлайди
Ўзбекистон ва Ростов вилояти ҳамкорликни мустаҳкамлайди
Sputnik Ўзбекистон
Ростов вилояти делегациясининг 2027 йил март ойида Ўзбекистонга ташрифи режалаштирилган. 04.09.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-09-04T11:44+0500
2026-09-04T11:44+0500
2026-09-04T11:44+0500
сиёсат
ўзбекистон
россия
ҳамкорлик
миграция
мигрантлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/04/60200810_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_aaae6a2523ab32d22a897b1e50ff2a3a.jpg
ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik. Ўзбекистон делегациясининг Россиянинг Ростов вилоятига ишчи ташриф доирасида вилоят губернатори Юрий Слюсарь билан учрашуви бўлиб ўтди.ТИВ хабарига кўра, унда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, саноат кооперациясини ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудлари билан тўғридан-тўғри алоқаларни янада мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.Шунингдек, Ростов вилояти делегациясининг 2027 йил март ойида Ўзбекистонга ташрифини тайёрлаш масаласи муҳокама қилинди. Россия томони делегация таркибига вилоятдаги қатор саноат корхоналари вакилларини киритишдан манфаатдор эканини билдирди.Қайд этилишича, бу тўғридан-тўғри ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш ва қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш имконини беради.Слюсарнинг маълум қилишича, Ростов ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш яхши даражада сақланиб қолмоқда. Жорий йилнинг биринчи ярмида вилоятдан республикага экспорт ҳажми ошди.Саноат кооперацияси доирасида Ростов корхонасининг ёнғин-қўриқлаш тизимлари ва видеокузатув тизимларини биргаликда ишлаб чиқариш ривожланмоқда, Ўзбекистондаги тақсимлаш маркази вилоятнинг совутиш тизимлари билан жиҳозланган, Олмалиқ кон-металлургия комбинати Россия компанияси учун хомашё етказиб бермоқда.Меҳнат мигрантлари масалалариУчрашувда меҳнат мобиллиги масалаларига, хусусан, Ўзбекистон фуқаролари учун зарур рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш механизмларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.Ростов вилоятининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Aнатолий Харьковский билан учрашув давомида Ўзбекистон фуқароларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари атрофлича кўриб чиқилди. Ўзбекистонликлар меҳнат қилаётган корхоналар ва объектларга Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил аппаратининг бириктирилган вакили иштирокида қўшма ташрифларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.Шунингдек, қарийб 100 нафар Ўзбекистон фуқароси меҳнат фаолиятини олиб бораётган “ССК АВАКОН” МЧЖда ватандошлар билан учрашув ўтказилди. Асосий эътибор консуллик-ҳуқуқий ҳимояни таъминлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, миграция ва меҳнат қонунчилигига риоя этиш масалаларига қаратилди. Фуқароларга зарур тушунтиришлар берилиб, амалий тавсиялар тақдим этилди.Учрашувлар якунида ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, ташкил этилган меҳнат мобиллигини такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини изчил ҳимоя қилиш мақсадида амалий ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлик тасдиқланди.
https://sputniknews.uz/20260619/ozbekiston-rostov-58457757.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/04/60200810_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_f4b9fecf8eef8ee80c3ec1ad40f5b2e4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, россия, ҳамкорлик, миграция, мигрантлар
сиёсат, ўзбекистон, россия, ҳамкорлик, миграция, мигрантлар
Ўзбекистон ва Ростов вилояти ҳамкорликни мустаҳкамлайди
Ростов вилояти делегациясининг 2027 йил март ойида Ўзбекистонга ташрифи режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik. Ўзбекистон делегациясининг Россиянинг Ростов вилоятига ишчи ташриф доирасида вилоят губернатори Юрий Слюсарь билан учрашуви бўлиб ўтди.
ТИВ хабарига
кўра, унда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, саноат кооперациясини ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудлари билан тўғридан-тўғри алоқаларни янада мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Ростов вилояти делегациясининг 2027 йил март ойида Ўзбекистонга ташрифини тайёрлаш масаласи муҳокама қилинди. Россия томони делегация таркибига вилоятдаги қатор саноат корхоналари вакилларини киритишдан манфаатдор эканини билдирди.
Қайд этилишича, бу тўғридан-тўғри ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш ва қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш имконини беради.
Слюсарнинг
маълум қилишича, Ростов ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш яхши даражада сақланиб қолмоқда. Жорий йилнинг биринчи ярмида вилоятдан республикага экспорт ҳажми ошди.
Саноат кооперацияси доирасида Ростов корхонасининг ёнғин-қўриқлаш тизимлари ва видеокузатув тизимларини биргаликда ишлаб чиқариш ривожланмоқда, Ўзбекистондаги тақсимлаш маркази вилоятнинг совутиш тизимлари билан жиҳозланган, Олмалиқ кон-металлургия комбинати Россия компанияси учун хомашё етказиб бермоқда.
“Шубҳасиз, ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳамкорликни янада ривожлантириш учун имкониятларимиз етарли”, - дея таъкидлади Ростов вилояти губернатори.
Меҳнат мигрантлари масалалари
Учрашувда меҳнат мобиллиги масалаларига, хусусан, Ўзбекистон фуқаролари учун зарур рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш механизмларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Меҳнат патентларини олиш тартиб-таомилларини соддалаштириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш мақсадида Россия Ички ишлар вазирлигининг Ростов вилояти бўйича Бош бошқармаси раҳбарияти иштирокида алоҳида ишчи йиғилиш ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
Ростов вилоятининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Aнатолий Харьковский билан учрашув давомида Ўзбекистон фуқароларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари атрофлича кўриб чиқилди. Ўзбекистонликлар меҳнат қилаётган корхоналар ва объектларга Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил аппаратининг бириктирилган вакили иштирокида қўшма ташрифларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.
Шунингдек, қарийб 100 нафар Ўзбекистон фуқароси меҳнат фаолиятини олиб бораётган “ССК АВАКОН” МЧЖда ватандошлар билан учрашув ўтказилди. Асосий эътибор консуллик-ҳуқуқий ҳимояни таъминлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, миграция ва меҳнат қонунчилигига риоя этиш масалаларига қаратилди. Фуқароларга зарур тушунтиришлар берилиб, амалий тавсиялар тақдим этилди.
Учрашувлар якунида ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, ташкил этилган меҳнат мобиллигини такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини изчил ҳимоя қилиш мақсадида амалий ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлик тасдиқланди.