Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ ва ШҲТ 2027-2030 йилларга мўлжалланган қўшма тадбирлар режасини тайёрламоқда

© Пресс-служба ЕЭКСессия "ЕАЭС – ШОС: экономическое сотрудничество в интересах устойчивого развития" на полях ВЭФ.
Сессия ЕАЭС – ШОС: экономическое сотрудничество в интересах устойчивого развития на полях ВЭФ.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.09.2026
Oбуна бўлиш
17 сентябрь куни Пекинда ЕОИИ кунлари ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Котибияти ўртасида 2027-2030 йилларга мўлжалланган ўзаро англашув меморандумини амалга ошириш бўйича қўшма тадбирлар режаси имзоланади. ЕИКнинг интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Данияр Иманалиев Шарқий иқтисодий форум доирасида 2026 йил 17 сентябрь куни Пекинда ЕОИИ кунлари ўтказилишини эълон қилди.
“ЕОИИ кунлари доирасида ЕИК ва ШҲТ Котибияти ўртасида 2027-2030 йилларга мўлжалланган ўзаро англашув меморандумини амалга ошириш бўйича қўшма тадбирлар режаси имзоланади”, - деди вазир.
Унинг сўзларига кўра, ШҲТ ЕОИИ учун нафақат қўшни, балки энг аввало устувор ҳамкор ҳисобланади.
ШҲТ мамлакатлари ЕОИИ ташқи савдо айланмасининг деярли ярмини ташкил этади. Иккала бирлашма ҳам Евроосиё маконида биргаликда ривожланиш ва ҳаракатларни мувофиқлаштиришдан манфаатдор.
Данияр Иманалиевнинг таъкидлашича, сўнгги беш йилда ЕОИИ ва ШҲТ ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг тўлақонли инфратузилмаси шаклланди, конгресс майдонларидаги учрашувлар эса анъанавий тус олди.
ЕИК вазири янада кенгроқ кўлам – ЕОИИ - ШҲТ - АСEАН “интеграцион учбурчаги” доирасидаги ўзаро ҳамкорликка ҳам тўхталиб ўтди.
“Бизнинг асосий вазифамиз ўзаро тутатиш нуқталарини топиш ва тартибга солиш ёндашувларини босқичма-босқич яқинлаштиришдан иборат. Ишончим комилки, манфаатлар мувозанатини сақлаб, прагматик қадамлар ташлашга тайёр бўлсак, ЕОИИ ва ШҲТ ҳамкорлигини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишимиз мумкин” - дея хулоса қилди Иманалиев.
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти

ШҲТ 2001 йилда ташкил этилган. Унга Беларусь, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон аъзо.

Мулоқот бўйича ҳамкор давлатлар: Озарбайжон, Арманистон, Баҳрайн, Миср, Камбоджа, Қатар, Кувайт, Лаос, Мальдив ороллари, Мьянма, Непал, БАА, Саудия Арабистони, Туркия ва Шри-Ланка.

Кузатувчи давлатлар: Афғонистон, Мўғулистон.

КенгайтиришЙиғиштириш
Прабово Субианто - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Индонезия президенти ЕОИИни ҳамкорлик намунаси деб атади
Янгиликлар лентаси
0