https://sputniknews.uz/20260903/uzbekistan-onalar-nafaqa-60169658.html
Ўзбекистонда ишлайдиган оналарга боласи бир ёшга тўлгунча нафақа тўланади
Ўзбекистонда ишлайдиган оналарга боласи бир ёшга тўлгунча нафақа тўланади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ишлайдиган оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунига қадар нафақа тўланади. Ижтимоий реестрдаги оилалар фарзандларига эса боғча, ўқиш, йўлкира ва ётоқхона учун ваучер берилади.
2026-09-03T14:12+0500
2026-09-03T14:12+0500
2026-09-03T14:12+0500
шавкат мирзиёев
бола
ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
тўлов
жамият
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1385/32/13853268_0:0:2971:1671_1920x0_80_0_0_b6c598720613d1061e3eaeac490537d2.jpg
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Ўзбекистонда ишлайдиган оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунига қадар Ижтимоий суғурта жамғармасидан нафақа тўланади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда маълум қилинди.Йиғилишда эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини ўзгартириш бўйича янги чоралар белгиланди.Республикада камбағаллик даражаси 3,9 фоизга тушган бўлса-да, 3 ёшгача фарзанди бор оилаларда бу кўрсаткич ўртача 6,5 фоизни ташкил этмоқда.Шунингдек, келаси йилдан Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандларининг давлат ва хусусий боғча бадали, ўқув маркази тўлови, йўлкираси ҳамда олийгоҳ ётоқхонаси харажатлари ваучер орқали қоплаб берилади.Ваучер 12 ойга берилади ва оила Ижтимоий реестрдан чиқарилганидан кейин ҳам белгиланган муддат охиригача амал қилади.Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига йил якунига қадар эҳтиёжманд аҳолини Ижтимоий реестрга киритиш тизимини қайта кўриб чиқиш топширилди.Меҳнатга лаёқатсиз эҳтиёжманд оилалар учун “пассив даромад” келтирадиган ижтимоий пакетларга жорий йил 300 млрд сўм ажратилган. Бундай ёрдам олган 11 минг оиланинг ярмида даромад сезиларли ошгани қайд этилди.Мутасаддиларга бир ҳафта ичида ушбу тизимни давом эттириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.
https://sputniknews.uz/20260420/ota-onalar-tadbirkorlar-soliqlar-ozod-56990220.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1385/32/13853268_92:0:2823:2048_1920x0_80_0_0_e041d3376cbbd96888a1aebe16e2798b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, бола, ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, тўлов, жамият, ўзбекистон
шавкат мирзиёев, бола, ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, тўлов, жамият, ўзбекистон
Ўзбекистонда ишлайдиган оналарга боласи бир ёшга тўлгунча нафақа тўланади
Келаси йилдан эҳтиёжманд оилалар фарзандларининг боғча, ўқув маркази, йўлкира ва ётоқхона харажатлари ҳам қоплаб берилади.
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Ўзбекистонда ишлайдиган оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунига қадар Ижтимоий суғурта жамғармасидан нафақа тўланади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда
маълум қилинди.
Йиғилишда эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини ўзгартириш бўйича янги чоралар белгиланди.
Республикада камбағаллик даражаси 3,9 фоизга тушган бўлса-да, 3 ёшгача фарзанди бор оилаларда бу кўрсаткич ўртача 6,5 фоизни ташкил этмоқда.
“Бола парваришлаётган ота-оналарни уйида ёки маҳаллада ишли ва даромадли қиладиган тизимни йўлга қўямиз”, — деди Мирзиёев.
Шунингдек, келаси йилдан Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандларининг давлат ва хусусий боғча бадали, ўқув маркази тўлови, йўлкираси ҳамда олийгоҳ ётоқхонаси харажатлари ваучер орқали қоплаб берилади.
Ваучер 12 ойга берилади ва оила Ижтимоий реестрдан чиқарилганидан кейин ҳам белгиланган муддат охиригача амал қилади.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига йил якунига қадар эҳтиёжманд аҳолини Ижтимоий реестрга киритиш тизимини қайта кўриб чиқиш топширилди.
Янги тизимда аҳоли даромадидан ташқари сурункали касаллик, ногиронлик, кўп болалилик ва оила аъзосининг хорижда ишлаши каби омиллар ҳам ҳисобга олинади.
Меҳнатга лаёқатсиз эҳтиёжманд оилалар учун “пассив даромад” келтирадиган ижтимоий пакетларга жорий йил 300 млрд сўм ажратилган. Бундай ёрдам олган 11 минг оиланинг ярмида даромад сезиларли ошгани қайд этилди.
Мутасаддиларга бир ҳафта ичида ушбу тизимни давом эттириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.