Ўзбекистон ва Гонконг инвестиция ва молия соҳаларида битимлар тайёрламоқда

© Министерство инвестиций, промышленности и торговлиВстреча Ильзата Касымова с делегацией Гонконга во главе с Секретарём юстиции САР Гонконг Полом Ламом
Встреча Ильзата Касымова с делегацией Гонконга во главе с Секретарём юстиции САР Гонконг Полом Ламом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2026
Oбуна бўлиш
Тайёрланаётган ҳужжатлар сармоядорлар учун қўшимча кафолатлар яратиши, бизнес шароитини яхшилаши ва ўзаро инвестицияларни ошириши кутилмоқда
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik.Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Илзат Касимов Гонконг махсус маъмурий ҳудуди адлия котиби Пол Лам бошчилигидаги делегация билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Музокараларда Инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим ҳамда инвестиция ва молия соҳаларидаги бошқа қатор ҳужжатларни тайёрлаш масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар Ўзбекистон ва Гонконг ўртасидаги инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, молия ва ҳуқуқ соҳаларидаги алоқаларни ривожлантириш имкониятларини ҳам муҳокама қилди.
Асосий эътибор Тошкент халқаро молия марказининг ролини оширишга қаратилди. Хусусан, халқаро молиявий инфратузилмани шакллантиришда Гонконг тажрибаси ва экспертларидан фойдаланиш, шунингдек, унинг етакчи молия, инвестиция ва юридик компанияларини жалб этиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Гонконг ҳукумати маълумотига кўра, делегация Ўзбекистон томонига инвестициялар, трансчегаравий савдо, тижорат низоларини ҳал қилиш ва умумий ҳуқуқ тизими бўйича ўз тажрибасини тақдим этган. Шунингдек, Гонконг Тошкент халқаро молия марказини ривожлантиришга қандай кўмаклашиши мумкинлиги муҳокама қилинган.
Пол Лам Тошкентда қатор учрашувлар ўтказди. У Ўзбекистон адлия вазири Акбар Тошқулов, иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Умид Абидхўжаев, Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов, Савдо-саноат палатаси ва Адвокатлар палатаси раҳбарияти, Тошкент халқаро арбитраж маркази ҳамда юридик соҳа вакиллари билан музокаралар ўтказди.
Делегация Тошкент давлат юридик университети ва Ислом цивилизацияси марказида ҳам бўлди.
Ташриф доирасида Ўзбекистон Адлия вазирлиги ва Гонконг Адлия департаменти ўртасида англашув меморандуми имзоланди. Ҳужжат низоларни ҳал қилишга оид ҳуқуқий асослар бўйича тажриба алмашиш ва юридик соҳада сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича ҳамкорликни назарда тутади.
В Гонконге состоялась презентация национальной продукции Made in Uzbekistan - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2026
Ўзбек бизнесига Гонконг орқали Хитой ва жаҳон бозорларига чиқиш таклиф этилди
Янгиликлар лентаси
0