Ўзбек бизнесига Гонконг орқали Хитой ва жаҳон бозорларига чиқиш таклиф этилди

© Торгово-промышленная палатаВ Гонконге состоялась презентация национальной продукции "Made in Uzbekistan"
В Гонконге состоялась презентация национальной продукции Made in Uzbekistan - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2026
Oбуна бўлиш
Гонконгда Ўзбекистон-Хитой иқтисодий форуми ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Гонконг ўзбек компанияларини ҳудудда минтақавий офислар очиш, биржага чиқиш ва профессионал хизматлардан фойдаланган ҳолда Хитой ҳамда жаҳон бозорларига киришга чақирди.
Бу ҳақда Гонконг маъмурияти раҳбари Жон Ли Ўзбекистон-Хитой (Гонконг) иқтисодий форумида сўзлаган нутқида маълум қилди. Тадбирда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳам иштирок этди.
Гонконг ҳукумати маълумотига кўра, Арипов ҳудудга Ўзбекистондан 200 нафарга яқин ҳукумат ва бизнес вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилиб келган.
Жон Ли ўзбек компанияларига мурожаат қилиб, агар улар Хитой бозорига киришни режалаштирса, Гонконг бу йўлда “идеал ҳамкор” бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Гонконг халқаро бизнес тилида ишлайди, капитал жалб қилиш, ҳуқуқий, бухгалтерия ва арбитраж хизматлари бўйича компанияларга ёрдам бера олади.
“Бу ерда минтақавий офисларингизни очинг, фонд биржамизда листингдан ўтинг, жаҳон даражасидаги профессионал хизматларимиздан фойдаланинг ва Хитой ҳамда жаҳон бозорларига чиқинг”, — деди Жон Ли.
Шунингдек, Гонконг ҳукумати хабарида Жон Ли ва Абдулла Арипов икки томонлама ҳужжатлар алмашинуви маросимида иштирок этгани айтилган.
"South China Morning Post" маълумотига кўра, Хитой ва Ўзбекистон ўртасида инфратузилма, соғлиқни сақлаш ва металл ишлаб чиқариш каби соҳаларни қамраб олган 15 та икки томонлама келишув имзоланган.
Форум доирасида илк бор “Made in Uzbekistan” миллий маҳсулотлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Унда 9 та тематик стенд намойиш қилинди. Улар орасида озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, ипак маҳсулотлари, кончилик, кимё саноати, фармацевтика, ҳунармандчилик, заргарлик ва туризм йўналишлари бор.
Гонконгнинг савдо ва иқтисодий ривожланиш котиби Алджернон Яу ҳам ўзбек компанияларини Гонконгга келиб, инвестиция киритиш ва ҳудуднинг халқаро платформасидан Хитой бозори ҳамда жаҳондаги имкониятларга чиқиш учун фойдаланишга чақирди. Гонконг томони Ўзбекистон ёшларини таълим олиш ва карьера қилиш учун ҳудудга жалб этишга ҳам қизиқиш билдирган.
Кудратов и заместители министра встретились с представителями Китая, Кореи и Турции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.04.2026
Ўзбекистон делегацияси Хитой, Корея ва Туркия вакиллари билан учрашди
Янгиликлар лентаси
0