Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия Киев ва Одесса вилоятларидаги логистика объектларига зарба берди

© Sputnik / Денис Абрамов / Медиабанкка ўтишУчения корабельных сил Каспийской флотилии
Учения корабельных сил Каспийской флотилии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2026
Oбуна бўлиш
Россия Қуролли кучлари Украина армияси манфаатлари йўлида фойдаланилган логистика марказлари, омборлар ва кемаларга зарба берди.
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Россия Қуролли кучлари Украина Қуролли кучлари манфаатлари йўлида фойдаланилаётган логистика объектларига гуруҳли зарбалар беришда давом этмоқда. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Таъкидланишича, зарба берувчи учувчисиз учиш аппаратлари Киев вилоятининг Великая Александровка аҳоли пунктидаги, ҳарбий юкларни сақлаш ва тақсимлаш учун фойдаланилган "Биокон" логистика марказига ҳужум қилди.
Аввалроқ Россия қўшинлари юқори аниқликдаги ҳаво қуроллари ва зарба берувчи дронлар ёрдамида қуйидаги объектларга зарба берган эди:
Киев вилоятининг Вишнёвое аҳоли пунктидаги, ҳарбий юкларни сақлаш ва тақсимлаш учун фойдаланилган "Eridon" логистика маркази;
Киев вилоятининг Дударков аҳоли пункти ҳудудидаги "FM Logistik Dnepr" логистика маркази. Унинг омборларида икки хил мақсаддаги товарлар, шунингдек, учувчисиз учиш аппаратлари учун бутловчи қисмлар сақланган;
Киев вилоятининг Корчеватое аҳоли пунктидаги логистика маркази. У ерда Украина Қуролли кучлари учун мўлжалланган юклар сақланган ва тақсимланган;
"Черноморск" портида УҚК учун ҳарбий мол-мулк ортилган қуруқ юк ташувчи денгиз кемаси;
Қора денгиз акваториясида қурол-яроғ ва ўқ-дорилар ортилган қуруқ юк ташувчи денгиз кемаси;
"Одесса" портидаги ҳарбий-техник мол-мулк омборлари.
"Герань" туридаги дронлар билан ҳужумлар ҳам давом этди.
Улар орқали:
Киевдаги логистика марказига;
Одесса вилоятининг Дачное аҳоли пункти ҳудудидаги "Одесса-22" акциядорлик жамиятининг тақсимлаш марказига;
Одесса вилоятининг Нерубайское, Николаев вилоятининг Воскресенское аҳоли пунктлари ҳамда Запорожье шаҳрида жойлашган учта логистика марказига зарбалар берилди.
Саммит ШОС в Киргизии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Путин Украинага жавоб зарбалари, фронтдаги вазият ва Арманистон ҳақида гапирди
Янгиликлар лентаси
0