Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Путин Украинага жавоб зарбалари, фронтдаги вазият ва Арманистон ҳақида гапирди

© POOL / Медиабанкка ўтишСаммит ШОС в Киргизии
Саммит ШОС в Киргизии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2026
Oбуна бўлиш
Россия президенти Украина билан музокаралар, фронтдаги вазият, Германия ва Арманистон билан муносабатлар ҳақида гапирди.
ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Украина дронларининг нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужумларига жавобан Россия армиясига Украина энергетика объектларига кенг кўламли жавоб зарбаларини тайёрлаш топширилди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин ШҲТ саммитидан кейин журналистлар билан мулоқотда маълум қилди.
Россия раҳбари, шунингдек, янги сафарбарлик ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди, фронтдаги вазиятни баҳолади ҳамда Германия ва Арманистон билан муносабатларга тўхталди.
Украина ва музокаралар
Путиннинг сўзларига кўра, Киев музокаралар ва шахсий учрашувларни қайта бошлашни сўрамоқда, бироқ унинг таклифлари “экзотик тусга эга”.

“Террорчилар билан музокара олиб борилмайди”, — деди Россия президенти. Шу билан бирга, Путин Москва можарони музлатишни эмас, урушни тўхтатиш ва Украина ҳамда Европада узоқ муддатли тинчликка эришишни истаётганини таъкидлади.

Путин Россия музокаралар жараёнига ижобий ҳисса қўша оладиган воситачиларга қарши эмаслигини билдирди. Унинг айтишича, АҚШ махсус вакили Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер Россияда “доимо кутилган меҳмонлар” бўлиб, Москва улар билан ҳамкорлик қилишга тайёр.
Зеленскийнинг Россия ҳаво ҳудудидан фойдаланаётган авиакомпанияларга таҳдидларини Путин “давлат терроризмига даъво” деб атади. У бундай ҳодисалар юз берса, Россия жавоб қайтаришини билдирди.
Фронт ва жавоб зарбалари
Путин Россия қўшинлари махсус ҳарбий операция ҳудудида ҳужум суръатини ошираётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, август ойида ДХРда 270 квадрат километр ҳудуд ва 15 та аҳоли пункти Россия назоратига ўтган.
Россия президенти Святогорск шаҳри Россия қўшинлари назоратига ўтганини, Харьков йўналишида Украина бўлинмаларининг икки йирик гуруҳи қуршаб олинганини билдирди.
Россияда сайловлардан кейин янги сафарбарлик эълон қилиниши ҳақидаги хабарларни эса Путин “мутлақ сафсата” ва Россияга қарши ахборот ҳужуми деб атади. Унинг таъкидлашича, қўшимча сафарбарлик ўтказиш режаси йўқ.
Германия ва Россия гази
Путин Москва ҳозир ҳам Германияга газ етказиб беришга тайёрлигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, Берлин таъминотни тиклаш бўйича қарор қабул қилиши керак, аммо АҚШ санкциялари сабаб бунга журъат этмаяпти.
Россия президенти Германияда корхоналар ёпилаётгани, иш ўринлари қисқараётгани ва аҳоли турмуш даражаси пасаяётганини ҳам таъкидлади.
Арманистон ва ЕОИИ
Путин Арманистон бош вазири Никол Пашинянни Москвага таклиф қилганини маълум қилди. Томонлар Арманистоннинг Европа Иттифоқига (ЕИ) яқинлашиши ва Евроосиё иқтисодий иттифоқидаги (ЕОИИ) иштирокини батафсил муҳокама қилади.
Россия президентининг сўзларига кўра, Арманистоннинг Европа йўналишини танлаши унинг суверен ҳуқуқи, аммо турли меъёр ва стандартларга эга ЕИ ва ЕОИИ таркибида бир вақтнинг ўзида бўлиш имконсиз.
Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Киевнинг ўзи жинни шишадан чиқариб юборди — Путин
Янгиликлар лентаси
0