Украина можароси, Россия иқтисодиёти ва Узоқ Шарқ — Путиннинг ШИФдаги баёнотлари
17:34 03.09.2026 (янгиланди: 17:38 03.09.2026)

© Sputnik / Григорий Сысоев
/ Oбуна бўлиш
Россия президенти Украинадаги вазият, сафарбарлик, тинчлик музокаралари, иқтисодиёт, Узоқ Шарқ ва демография бўйича қатор баёнотлар берди.
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Владивостокда ўтаётган Шарқий иқтисодий форумнинг (ШИФ) ялпи мажлисида Украина, иқтисодиёт, Узоқ Шарқ, демография ва сунъий интеллект ҳақида қатор баёнотлар берди.
Махсус ҳарбий операция ҳақида
Россия қўшинлари жанговар тўқнашув чизиғининг барча йўналишларида олдинга силжимоқда;
Украина Қуролли кучларининг йўқотишлари улар сафига қўшилаётганлар сонидан анча юқори;
Украина қўшинларидаги йўқотиш ва сафга қўшилаётганлар ўртасидаги фарқ ҳар ой 8–12 минг кишини ташкил этмоқда;
Украинада одамлар мажбуран ушланиб, фронтга юборилмоқда;
Россияда ҳарбий хизмат учун шартномалар ихтиёрий равишда имзоланмоқда;
Россияда сафарбарликни талаб қиладиган сценарий мавжуд эмас;
сафарбарлик ҳақидаги хабарлар ахборот ҳужуми бўлиб, улар Давлат думаси сайловлари олдидан вазиятга таъсир кўрсатишга қаратилган.
Украинадаги можарони ҳал қилиш ҳақида
Украина можаросини ҳал қилиш имкониятлари мавжуд;
биринчи навбатда Россия ва Украина ўзаро келишиб олиши керак;
Киевнинг давлат террорчилиги кўринишлари тинчлик музокараларини мураккаблаштирмоқда;
Украинанинг бундай ҳаракатларига сукут сақлаётган иттифоқчилари ҳам масъулиятдан четда қолмайди;
Россия ва Украина ўртасидаги алоқалар, жумладан, махсус хизматлар орқали давом этмоқда;
АҚШ маъмурияти билан мулоқот сақланиб қолмоқда ва натижа бермоқда;
Россия АҚШ билан тўлақонли муносабатларни тиклаш тарафдори;
Дональд Трамп ижобий ва конструктив натижага эришишга интилмоқда;
Хитой Украина можаросини тинч йўл билан ҳал қилиш масаласига катта эътибор қаратмоқда;
Россия можарони ҳал қилишга ёрдам беришга ҳаракат қилаётган барча давлатлардан миннатдор.
Россия объектларига ҳужумлар ҳақида
Россия Украина ҳужумларига жавоб чораларини кўрмоқда;
Россиянинг жавоби “Пандора қутисини очганлар” учун сезиларли бўлди;
ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини кучайтириш ва Украина энергетика объектларига зарбалар бериш Россияда ёқилғи билан боғлиқ хавфларни камайтиради;
Россия компаниялари хавфсизлик тизимларини мустаҳкамламоқда ва бу йўналишда натижалар бор;
нефтни қайта ишлаш заводларини таъмирлаш ишлари тез суръатларда олиб борилмоқда;
НҚИЗларни ҳужумлардан ҳимоя қилиш бўйича кўрилаётган чоралар келажакда ҳам асқатади;
Россия ҳамма нарсага тайёр бўлиши керак, бундай тайёргарлик унга зарар етказишни истаганларга буни қилмаган маъқуллигини англатади.
Россия иқтисодиёти ҳақида
Россия иқтисодиёти барқарор ҳолатда;
иқтисодий ўсиш давом этмоқда ва у прогноз қилинган 0,6 фоиздан юқори бўлиши мумкин;
сўнгги уч йилда Россия иқтисодиётининг ўсиш суръати Европадаги ўртача кўрсаткичдан сезиларли юқори бўлди;
Россияда реал иш ҳақи ўсмоқда, ишсизлик 2,3 фоизни ташкил этмоқда;
аҳоли жамғармаларини музлатиш режаси йўқ;
Россияда пул бор, асосий масала — уни қандай сарфлаш;
кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашнинг янги чоралари изланади;
бизнес, жумладан, кичик бизнес барқарорликни ҳис қилиши керак;
юқори малакали мутахассислар ва ишчиларга талаб юқори;
Россиянинг пул-кредит сиёсатини ҳаддан ташқари қаттиқ деб бўлмайди;
юқори инфляция шароитида узоқ муддатли инвестиция режаларини тузиш қийин;
барқарор макроиқтисодий шароит яратилгандан кейин янги инвестиция цикли бошланади;
хорижий инвестициялар Россияга кириб келмоқда ва бизнес учун қизиқ бўлган лойиҳаларга йўналтирилмоқда;
Россиянинг давлат қарзи даражаси дунёдаги энг паст кўрсаткичлардан бири.
Узоқ Шарқ ҳақида
Узоқ Шарқ иқтисодий ўсиш марказига айланиши керак;
сўнгги 11 йилда минтақада қарийб 25 трлн рубль инвестиция жалб қилинди;
Узоқ Шарқ ялпи ҳудудий маҳсулоти шу даврда уч баравардан зиёд ўсди;
минтақада ишсизлик рекорд даражада паст;
янги иш ўринлари яратилмоқда, аҳоли даромадлари Россия бўйича ўртача кўрсаткичдан юқори;
уй-жойларни фойдаланишга топшириш ҳажми 5,3 млн квадрат метрга етди;
400 тадан ортиқ бош режа объекти лойиҳалаштирилмоқда ва қурилмоқда;
давлат томонидан қўллаб-қувватланаётган ҳар ўнинчи лойиҳа туризм соҳасига тўғри келади;
транспорт ва энергетика имкониятларини кенгайтириш ишлари давом этмоқда;
Узоқ Шарқ ва Арктика янги муҳандислик ғояларини тез амалга ошириш майдонига айланиши керак.
Сунъий интеллект ҳақида
сунъий интеллект технологиялари катта имкониятлар билан бирга муайян хавфларни ҳам келтириб чиқаради;
Россия сунъий интеллектни ривожлантириш билан фаол шуғулланмоқда;
СИ технологиялари турли соҳаларга тобора кенг кириб бормоқда;
Россия Хитойнинг сунъий интеллект соҳасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ташаббусини қўллаб-қувватлайди.
Демография ҳақида
махсус ҳарбий операция Россияда туғилиш кўрсаткичларига таъсир қилмоқда, аммо бу асосий ва ягона омил эмас;
туғилиш даражаси махсус ҳарбий операция бўлмаган айрим давлатларда ҳам Россиядан паст;
демография миллий хавфсизлик масаласи ҳисобланади;
ҳозирги туғилиш даражаси Россия учун етарли эмас;
демографик вазиятни яхшилаш учун жамиятда оила ва фарзанд масаласига муносабатни ўзгартириш зарур;
Россия 1990 йиллардан кейин демографик вазиятни яхшилаш бўйича тўпланган тажрибани яна қўллайди.
Шарқий иқтисодий форум 1–4 сентябрь кунлари Владивостокда ўтказилмоқда.

