ТОШКЕНТ, 3 сен – Sputnik. Кичик иқтисодиётга эга давлатларнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқидаги (ЕОИИ) иштироки катта самара беради. Бу ҳақда Россия бош вазири ўринбосари Алексей Оверчук Владивостокдаги Шарқий иқтисодий форум доирасида маълум қилди.Оверчукнинг қўшимча қилишича, ЕОИИда аъзолик сабаб Арманистон иқтисодиёти ҳам уч баравар ўсган.Унинг сўзларига кўра, мамлакатларнинг ташкилотда иштирок этиши, жумладан, иштирокчи мамлакатлар бозорларида иш ўринлари ва рақобатбардош устунликлар яратишни ҳам назарда тутади.
Қирғизистон ва Арманистоннинг ЕОИИда бўлиш даврида бу мамлакатлар иқтисодиёти уч баравар ўсди.
ТОШКЕНТ, 3 сен – Sputnik. Кичик иқтисодиётга эга давлатларнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқидаги (ЕОИИ) иштироки катта самара беради. Бу ҳақда Россия бош вазири ўринбосари Алексей Оверчук Владивостокдаги Шарқий иқтисодий форум доирасида маълум қилди.
“Қирғизистоннинг ЕОИИда бўлиш даврида унинг иқтисодиёти уч баравар ўсди, ялпи ички маҳсулоти уч баравар, жумладан, сўнгги 5-6 йил ичида қарийб 55 фоизга ошди”, - деди у.
Оверчукнинг қўшимча қилишича, ЕОИИда аъзолик сабаб Арманистон иқтисодиёти ҳам уч баравар ўсган.
“Кичик иқтисодиётлар учун бу жуда катта самара беради”, - деди Россия бош вазири ўринбосари.
Унинг сўзларига кўра, мамлакатларнинг ташкилотда иштирок этиши, жумладан, иштирокчи мамлакатлар бозорларида иш ўринлари ва рақобатбардош устунликлар яратишни ҳам назарда тутади.
ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.