ТОШКЕНТ, 30 август — Sputnik. Бишкекда Қирғизистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқидаги (ЕОИИ) 11 йиллик иштироки натижаларига бағишланган экспертлар муҳокамаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Россиянинг Қирғизистондаги элчихонаси хабар берди."Қирғизистон ЕОИИда: интеграция ва ривожланишнинг 11 йили" мавзусидаги учрашувда аъзоликнинг мамлакат иқтисодиёти, саноат кооперацияси, ишлаб чиқариш занжирлари ва аҳоли бандлигига таъсири кўриб чиқилди.Евроосиё иқтисодий комиссияси маълумотига кўра, ҳозир Қирғизистоннинг ветеринария назоратидаги қарийб 400 та корхонаси ЕОИИ реестрига киритилган. Улар иттифоқ бозорига гўшт, сут, балиқ, асал ва бошқа маҳсулотларни етказиб бериш ҳуқуқига эга.Россия Қирғизистоннинг ЕОИИга мослашиши учун чегара ўтказиш пунктлари, лабораториялар ва божхона инфратузилмасини модернизация қилишга 200 млн доллар грант ажратган. Республика иттифоққа қўшилгач, Россия Қирғизистоннинг 240 млн долларлик давлат қарзининг қолган қисмини ҳам ҳисобдан чиқарган.Қирғизистон Миллий статистика қўмитасига кўра, 2026 йил январь–июль ойларида мамлакат ЯИМ 11,1 фоизга, саноат ишлаб чиқариши эса 11,2 фоизга ўсди.
Муҳокамада интеграциянинг Қирғизистон иқтисодиёти, ишлаб чиқариш, бандлик ва ЕОИИ давлатлари билан ҳамкорликка таъсири баҳоланди.
ТОШКЕНТ, 30 август — Sputnik. Бишкекда Қирғизистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқидаги (ЕОИИ) 11 йиллик иштироки натижаларига бағишланган экспертлар муҳокамаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Россиянинг Қирғизистондаги элчихонаси хабар берди.
"Қирғизистон ЕОИИда: интеграция ва ривожланишнинг 11 йили" мавзусидаги учрашувда аъзоликнинг мамлакат иқтисодиёти, саноат кооперацияси, ишлаб чиқариш занжирлари ва аҳоли бандлигига таъсири кўриб чиқилди.
Ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва янги иш ўринлари яратиш натижаларидан бири сифатида тикувчилик тармоғи келтирилди. Экспертларга кўра, ушбу соҳага қўшимча равишда 200 мингдан зиёд киши жалб этилган.
Евроосиё иқтисодий комиссияси маълумотига кўра, ҳозир Қирғизистоннинг ветеринария назоратидаги қарийб 400 та корхонаси ЕОИИ реестрига киритилган. Улар иттифоқ бозорига гўшт, сут, балиқ, асал ва бошқа маҳсулотларни етказиб бериш ҳуқуқига эга.
Россия Қирғизистоннинг ЕОИИга мослашиши учун чегара ўтказиш пунктлари, лабораториялар ва божхона инфратузилмасини модернизация қилишга 200 млн доллар грант ажратган. Республика иттифоққа қўшилгач, Россия Қирғизистоннинг 240 млн долларлик давлат қарзининг қолган қисмини ҳам ҳисобдан чиқарган.
ЕОИИ доирасида Қирғизистон фуқаролари иттифоқ давлатларида қўшимча рухсатномасиз ишлаш, резидентлар билан бир хил солиқ ставкаларидан фойдаланиш ва ижтимоий кафолатларга эга бўлиш имкониятини олди.
Қирғизистон Миллий статистика қўмитасига кўра, 2026 йил январь–июль ойларида мамлакат ЯИМ 11,1 фоизга, саноат ишлаб чиқариши эса 11,2 фоизга ўсди.
ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.