Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ доирасидаги кооперация: Қирғизистон ва Россия 800 млн долларлик битимлар тузди

© Кабинет Министров КыргызстанаVIII Кыргызско-Российский экономический форум
VIII Кыргызско-Российский экономический форум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.08.2026
Oбуна бўлиш
Энергетика, темир йўл, саноат ва мобил алоқа соҳаларида умумий қиймати 800 млн доллардан ортиқ 40 га яқин битим тузилди.
ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Қирғизистон ва Россия VIII Россия–Қирғизистон иқтисодий форуми доирасида энергетика, темир йўл инфратузилмаси, саноат кооперацияси ва мобил алоқа соҳаларида умумий қиймати 800 млн доллардан ортиқ бўлган 40 га яқин битим имзолади, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Россия–Қирғизистон тараққиёт жамғармаси бошқаруви раиси Артём Новиковнинг маълум қилишича, ҳужжатлар орасида Қирғизистонда қуёш электр станцияларини қуриш ва мамлакат темир йўллари инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳалари бор.
Темир йўл соҳасида Қирғизистоннинг ўз ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва кенгайтириш ҳам режалаштирилмоқда.
Томонлар Қирғизистон ва Россия ўртасида фуқароларнинг ҳаракатланиши ва алоқа хизматларидан фойдаланишини енгиллаштирувчи узлуксиз мобил алоқа операторини ташкил этиш бўйича ҳам келишув имзолади.
Новиковнинг таъкидлашича, форумда имзоланадиган ҳужжатларнинг якуний сони яна ортиши мумкин.
Россия ҳукумати раиси ўринбосари Алексей Оверчук Қирғизистоннинг ЕОИИ интеграция жараёнларидаги иштироки савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, ишлаб чиқариш кооперациясини ривожлантириш ва янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун замин яратаётганини таъкидлади.
У Қирғизистон компанияларини Евроосиё иқтисодий комиссиясининг саноат кооперацияси лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш механизмидан фаолроқ фойдаланишга чақирди.
Оверчукнинг сўзларига кўра, яқин вақт ичида шунга ўхшаш молиявий кўмак чораларини ЕОИИ мамлакатларининг агросаноат мажмуаси корхоналарига ҳам жорий этиш режалаштирилмоқда.
VIII Россия–Қирғизистон иқтисодий форуми 5–7 август кунлари Иссиқкўл соҳилида ўтказилмоқда. Унда давлат идоралари, ҳудудлар ва бизнес вакиллари иштирок этмоқда.
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
Лазиз Кудратов на узбекско-азербайджанском бизнес-форуме в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Кудратов: Қирғизистонда қўшма ишлаб чиқариш ЕОИИ бозорига имтиёзли кириш имконини беради
Янгиликлар лентаси
0