Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Кудратов: Қирғизистонда қўшма ишлаб чиқариш ЕОИИ бозорига имтиёзли кириш имконини беради

© Пресс-служба МИПТ РУзЛазиз Кудратов на узбекско-азербайджанском бизнес-форуме в Ташкенте
Лазиз Кудратов на узбекско-азербайджанском бизнес-форуме в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2026
Oбуна бўлиш
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг маълум қилишича, Чуй вилоятида тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Ўзбекистон Қирғизистон билан қўшма ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиб, Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) бозорларига чиқиши мумкин. Бу ҳақда инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Қирғизистон–Ўзбекистон бизнес форумида маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Вазир, айниқса, фармацевтика соҳасида катта имкониятлар мавжудлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ҳар йили 2 млрд доллардан ортиқ фармацевтика маҳсулотларини импорт қилади, ЕОИИ мамлакатларида эса ушбу маҳсулотлар истеъмоли қарийб 30 млрд долларни ташкил этади.
"Ўзбекистон ЕОИИ аъзоси эмас. Аммо Қирғизистон билан ҳамкорликда бу ерда самарали фармацевтика ишлаб чиқаришларини ташкил этиб, Қирғизистон орқали ЕОИИ бозорларига чиқишимиз мумкин", — деди Қудратов.
Бунда маҳсулотлар ЕОИИнинг келиб чиқиш, сифат ва сертификатлаш талабларига жавоб бериши лозим.
Кудратовнинг маълум қилишича, Чуй вилоятида тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган. Ўш вилоятида эса Ўзбекистон сармояси иштирокида диагностика ва даволаш маркази қурилмоқда.
Вазир қишлоқ хўжалигини ҳам ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири сифатида қайд этди. Қирғизистон компаниялари Сурхондарё вилоятида чорвачилик мажмуаси қурилишига сармоя киритмоқда.
Ўзбекистон йилига қарийб 1 млрд долларлик қизил гўшт импорт қилишини ҳисобга олган ҳолда, икки давлатда чорвачилик мажмуаларини ташкил этиш ва Марказий Осиё бозори учун маҳсулот ишлаб чиқариш таклиф қилинди.
Октябрь ойида Чуй вилоятида "Дўстлик боғи" лойиҳасини бошлаш ва Қирғизистон иқлимига мос, бозорда харидоргир мева кўчатларини етиштириш режалаштирилган.
Кудратов тўқимачиликни ҳамкорликнинг яна бир муҳим йўналиши сифатида қайд этди. Ўзбекистон Қирғизистон билан ушбу соҳани ривожлантиришда ўз билим ва тажрибасидан фойдаланиш, технологияларни жалб қилишдан манфаатдор.
Унинг сўзларига кўра, шунингдек, жун ва терини чуқур қайта ишлаш, пойабзал, чарм-атторлик буюмлари ҳамда бошқа тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун катта имкониятлар мавжуд.
Электротехника соҳасида эса мис, алюминий ва бошқа хомашё ресурсларидан фойдаланиб, қўшма корхоналар ташкил этиш таклиф қилинди. Вазирга кўра, Ўзбекистон йилига 1 млрд доллардан ортиқ электротехника маҳсулотлари экспорт қилмоқда ва улар 62 та давлат бозорига етказиб берилмоқда.
Ўзбекистон компаниялари қирғизистонлик ҳамкорлар билан қўшма қувватлар яратиш ва учинчи мамлакатлар бозорларига чиқишга тайёр экани билдирилди.
Шунингдек, Ўзбекистон–Қирғизистон тараққиёт жамғармаси кўмагида умумий қиймати 80 млн долларлик лойиҳалар амалга оширилгани маълум қилинди.
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
Кыргызско-узбекский бизнес-форум в Бишкеке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2026
Ўшда кластер, чегараолди савдоси, бизнес-форум: Қирғизистон билан нималар муҳокама қилинди
Янгиликлар лентаси
0