Ўшда кластер, чегараолди савдоси, бизнес-форум: Қирғизистон билан нималар муҳокама қилинди

© пресс-служба кабинета министров КР / Эргеш ЖусубалиевКыргызско-узбекский бизнес-форум в Бишкеке
Кыргызско-узбекский бизнес-форум в Бишкеке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўзаро савдони кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни молиялаштириш ҳамда Ўш вилоятида янги саноат объектларини ташкил этишни муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси хизмат сафари билан Бишкек шаҳрида бўлди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Қирғизистон ҳукумати ва ишбилармон доиралари вакиллари билан ўтказилган учрашувларда ўзаро савдо ҳажмини ошириш, қўшма лойиҳаларни илгари суриш ҳамда бўлажак икки томонлама тадбирларга тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон–Қирғизистон тараққиёт жамғармаси фаолиятини жадаллаштириш, унинг лойиҳалар портфелини кенгайтириш ва янги ишлаб чиқариш қувватларини молиялаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар яқин кунларда Бишкек шаҳрида 300 нафарга яқин тадбиркор иштирокида бизнес-форум ўтказишга келишиб олди.
Музокараларда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, тўқимачилик, логистика ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ташаббуслар ҳам кўриб чиқилди.
Жумладан, Ўш вилоятида тўқимачилик ва тикувчилик кластери ҳамда саноат-логистика марказини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.
Шунингдек, чегараолди савдосини ривожлантириш ва Ўзбекистондан озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини ошириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Хизмат сафари якунлари бўйича келишилган лойиҳаларни амалга ошириш учун масъул ижрочилар ва кейинги амалий чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Состоялось 12-е заседание Совместной узбекско-кыргызской межправительственной комиссии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2026
Тошкент ва Бишкек 2030 йилгача савдони икки баробар оширишни режалаштирмоқда
Янгиликлар лентаси
0