https://sputniknews.uz/20260623/tashkent-bishkek-savdo-oshirish-reja-58544414.html
Тошкент ва Бишкек 2030 йилгача савдони икки баробар оширишни режалаштирмоқда
Тошкент ва Бишкек 2030 йилгача савдони икки баробар оширишни режалаштирмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Чўлпонотада бўлиб ўтган ҳукуматлараро комиссия йиғилишида Ўзбекистон ва Қирғизистон савдо ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш, саноат кооперациясини кенгайтириш ва йирик инфратузилма лойиҳаларини муҳокама қилди.
2026-06-23T16:31+0500
2026-06-23T16:31+0500
2026-06-23T16:31+0500
абдулла арипов
савдо
транспорт
энергетика
иқтисод
ўзбекистон
қирғизистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/17/58544237_0:107:2352:1430_1920x0_80_0_0_a4ce70a9eab6dafb41dac1532f1af062.jpg
ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Ўзбекистон ва Қирғизистон 2030 йилгача ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказишни мақсад қилган. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси — президент администрацияси раҳбари Адилбек Касималиев маълум қилди.У мазкур баёнотни Чўлпонота шаҳрида бўлиб ўтган Қирғизистон-Ўзбекистон ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг 12-йиғилишида берди. Мажлисга Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳамраислик қилди.Касималиевнинг сўзларига кўра, 2025 йил якунларига кўра икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2024 йилга нисбатан 19 фоизга ўсиб, 1 миллиард доллардан ошган.Томонлар Қирғизистон-Ўзбекистон тараққиёт жамғармаси фаолиятини янада кенгайтириш ва унинг устав капиталини ошириш муҳимлигини таъкидладилар.Шунингдек, саноат кооперацияси, қўшма саноат парклари ва логистика мажмуаларини ташкил этиш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.Касималиев 2030 йилгача агросаноат кооперацияси дастурини тайёрлаш учун қўшма идоралараро ишчи гуруҳ тузиш таклифини ҳам билдирди.Музокаралар якунлари бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 12-йиғилиши баённомаси имзоланди.
https://sputniknews.uz/20260622/sadir-japarov-abdulla-aripov-muhokama-58520211.html
ўзбекистон
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/17/58544237_152:0:2200:1536_1920x0_80_0_0_26d46549913a031faea06430d3bd3687.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
абдулла арипов, савдо, транспорт, энергетика, иқтисод, ўзбекистон, қирғизистон
абдулла арипов, савдо, транспорт, энергетика, иқтисод, ўзбекистон, қирғизистон
Тошкент ва Бишкек 2030 йилгача савдони икки баробар оширишни режалаштирмоқда
2025 йил якунларига кўра икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2024 йилга нисбатан 19 фоизга ўсиб, 1 миллиард доллардан ошган.
ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Ўзбекистон ва Қирғизистон 2030 йилгача ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказишни мақсад қилган. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси — президент администрацияси раҳбари Адилбек Касималиев
маълум қилди.
У мазкур баёнотни Чўлпонота шаҳрида бўлиб ўтган Қирғизистон-Ўзбекистон ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг 12-йиғилишида берди. Мажлисга Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳамраислик қилди.
Касималиевнинг сўзларига кўра, 2025 йил якунларига кўра икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2024 йилга нисбатан 19 фоизга ўсиб, 1 миллиард доллардан ошган.
"Сўнгги беш йилда ўзаро савдо ҳажми икки баробарга кўпайди", — деди у.
Томонлар Қирғизистон-Ўзбекистон тараққиёт жамғармаси фаолиятини янада кенгайтириш ва унинг устав капиталини ошириш муҳимлигини таъкидладилар.
Шунингдек, саноат кооперацияси, қўшма саноат парклари ва логистика мажмуаларини ташкил этиш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Касималиев 2030 йилгача агросаноат кооперацияси дастурини тайёрлаш учун қўшма идоралараро ишчи гуруҳ тузиш таклифини ҳам билдирди.
Йиғилишда "Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" темир йўли ҳамда Қамбарота ГЕС-1 қурилиши бўйича ҳамкорлик ишлари давом этаётгани қайд этилди.
Музокаралар якунлари бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 12-йиғилиши баённомаси имзоланди.